Тошкентлик кўнгиллилар сутка давомида турли қўшимча воситалар ёрдамида Alta Plast дераза профилларини текширади, трансляциянинг энг диққатли томошабини эса 2 млн сўмга эга бўлади. Жонли эфир бренднинг Instagram-профилида эълон қилинган ва 6,9 млн марта кўрилган краш-тестларнинг якунловчи босқичига айланади.

Дераза профиллари ишлаб чиқарувчи Alta Plast ўз маҳсулотини шундай ноодатий тарзда краш-тест қилишни ташкиллаштирмоқда — 24 соат давомида YouTube каналидаги жонли эфирда кўнгиллилар Alta Plast профилидан ишланган деразани барча мавжуд усулларда синайди.

alta plast, реклама

Онлайн-трансляциянинг тезкор ва диққатли томошабини 2 млн сўмга эга бўлади. Бунинг учун қуйидаги шартларни бажариш керак бўлади:

  • эфир давомида экранда турли ҳарфлар чиқади — ҳарфларни уларнинг чиқиш тартибида ёзиб олиб, улардан ҳавола тузиш;
  • ушбу ҳаволани сайтга киргизиб, скриншот қилиш;
  • сайт скриншотини Alta Plast Instagram Direct`га юбориш.

Барча шартларни бажарган биринчи томошабин 2 млн сўм миқдорида мукофот ва «Энг содиқ Alta Plast томошабини» деган фахрий ном эгасига айланади. Бошқалардан тезкорроқ бўлиш ва эфирни тўлиқ кўриш муҳимдир.

alta plast, реклама

Олдин бренд Instagram`да ноодатий краш-тестлар ўтказган, масалан, олов, сув, стресс ва ҳаттоки автомобиль вазни билан. Видеодлавҳалар жами 6,9 млн марта кўрилган.

21 июль куни 19:00 да эфир бошланишини ўтказиб юбормаслик учун Alta Plast YouTubе-каналига обуна бўлган маъқул.

alta plast, реклама


Alta Plast — Ўзбекистон бозорида беш йилдан ортиқ вақт мобайнида фаолият юритиб келаётган деразалар учун ПВХ-профиллари ишлаб чиқарувчидир. Бренд фақат дераза профиллари ишлаб чиқарса-да, Alta Plast консультантлари ўз мижозларига бренд профилидан ишланган тайёр дераза ва эшикларнинг синалган ишлаб чиқарувчиларини бутун Ўзбекистон бўйлаб тавсия қилиши мумкин. Alta Plast маҳсулотларига кафолат — 10 йил.

Alta Plast маҳсулотлари турлари, нархлар ва ҳамкорлик усуллари билан компания сайтида танишишингиз ёки қизиқтирган саволларга жавобларни (+998) 95−165−00−55 телефони орқали олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.