Янги тизим туфайли, агар аккаунтга янги ускуна уланса ва ундан шубҳали ҳаракатлар амалга оширилса, масалан, PIN-кодни ўзгартириш ёки пул ўтказиш каби, бу ҳолда асосий функциялар блокировкаси ишга тушади. Фирибгарлар ҳатто фойдаланувчи ҳисобида пул бор ёки йўқлигини ҳам кўра олмайдилар. Ҳимояланишнинг оддий усули — олдиндан идентификациядан ўтиш, селфи қилиш ва шу орқали аккаунт ҳақиқатдан ҳам фойдаланувчига тегишли эканлигини тасдиқлаш.

click, реклама

Идентификация қандай ишлайди

Идентификация фойдаланувчини масофадан туриб унинг давлат биометрик базасида сақланувчи жисмоний маълумотларидан келиб чиққан ҳолда таниш имконини беради. Оддий қилиб айтганда, илова фойдаланувчини юзидан таниши ва аккаунтга киришга рухсат бериши мумкин. Мазкур функциядан 16 ёшга тўлган барча Ўзбекистон фуқаролари фойдаланиши мумкин. Бунинг учун Click Up иловаси ўрнатилган смартфон, шунингдек ЖШШИР ёки паспорт/ID-карта маълумотлари керак.

Мазкур хизмат бепул ва барча фойдаланувчилар учун мавжуд.

click, реклама

Идентификациядан қандай ўтиш мумкин

Жараён жуда осон ва атиги бир неча дақиқа талаб қилади:

  • Click Up иловасини очиш керак;

  • илова бош экранидаги баннер ёки экраннинг чап ва юқори бурчагидаги «Идентификацияни бошлаш» тугмасини босиш керак;

  • керакли маълумотларни киритиб, юзни таниш жараёнидан ўтиш керак бўлади.

Идентификациядан ўтган фойдаланувчи нафақат қўшимча ишончли ҳимояга, балки бир қатор ёқимли афзалликларга ҳам эга бўлади: идентификацияланган фойдаланувчилар ҳамёнида 500 млн сўмгача маблағ сақлаши ва ойига 30 млн сўмгача маблағ ўтказиши/сарфлаши мумкин.

Идентификациядан фақат бир марта ўтилади ва у фойдаланувчининг паспорти ёки ID-картаси амал қилиш муддати ўтмагунича амал қилади. Агар фойдаланувчи телефонини ўзгартирса, янги ускунадан Click-аккаунтига кирганда қуйидагиларни амалга ошириши лозим:

  • «Чекловларни ҳозироқ ечиш», сўнг «Шахсни тасдиқлаш» тугмасини босиш;

  • Селфи қилиш.

Барча чекловлар шу ондаёқ ечилади ва фойдаланувчи Click Up иловасининг барча функцияларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

click, реклама

Идентификация — пулларни сақлашнинг ва аккаунтни фирибгарлардан сақлашнинг ишончли усулларидан биридир.

Расмий сайт: click.uz
Facebook: fb.com/click.uz
Instagram: @clickuz
Telegram-бот: t.me/clickuz
Telegram: t.me/click_uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.