Шу кунларда пойтахтнинг Шимолий вокзалолди майдонида таъмирлаш ишлари олиб борилди. Автотураргоҳлар кўпайтирилишидан тортиб, ерости ўтиш йўли ва метронинг Тошкент бекатига кириш қисми таъмирланди, ён-атроф ободонлаштирилди.

Вокзалга туташ майдон қандай ўзгарганини «Газета.uz» мухбирлари Муштарий Оқбоева ва Маъмуржон Обраҳматов тайёрлаган видеода кўришингиз мумкин.