Навоий вилояти Экология бошқармаси инспекторлари «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахт ва кўчатлар яхши парвариш қилинмаган ҳолатларни аниқлади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Аниқланишича, 2022 йил куз ва 2023 йил баҳор мавсуми давомида:

  • Учқудуқ туманида 6 нафар,
  • Кармана, Хатирчи, Конимех туманларида 5 нафардан,
  • Қизилтепа туманида 4 нафар, Навоий ва Зарафшон шаҳарларида 3 нафардан,
  • Нурота ва Навбаҳор туманларида 2 нафардан ҳамда Томди туманида 1 нафар масъул шахс ҳудудларда экилган дарахт кўчатлари парваришига эътибор қилмаган ва суғормаган.

навоий, «Яшил макон»

навоий, «Яшил макон»

навоий, «Яшил макон»

Ҳолатлар юзасидан ҳудудлардаги 36 нафар масъул шахсга нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 3-қисми (Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) билан маъмурий баённома тузилди. Уларга нисбатан жами 118 млн 500 минг сўм миқдорда жарима белгиланди.