28 май куни маҳаллий вақт билан соат 23:20 да Mahan Air авиакомпаниясининг Теҳрон — Пекин йўналиши бўйича IRM079 рейси самолёти Тошкентга фавқулодда қўнди, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airports матбуот хизмати.

Ҳолатга йўловчининг юрак хуружига учрагани сабаб бўлган. Унинг соғлиғи ёмонлашгани сабабли экипаж муқобил аэродромга ўтишга қарор қилган.

Самолёт аэропортга қўнгач, йўловчи тез ёрдам машинасида олиб кетилган ва тиббий муассасага ётқизилган.

Тахминан соат 00:40 да самолёт Тошкентдан белгиланган манзилга учиб кетди.