«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда ҳамёнбоп ва фойдали маҳсулотлардан тайёрланган салатлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Сабзавотли «Аччиқ» (Пикантный) салат

zira.uz

Бу осон тайёрланадиган, ҳамёнбоп масаллиқлардан иборат, бироз аччиқ, енгил ва мазали салат.

Печда пиширилган гулкарамли салат

zira.uz

Лаззатли, фойдали ва тез тайёрланадиган салат. Унинг фарқли томони — гулкарам печда пиширилиши, бринза эса ўсимлик ёғида қовурилишида.

Авокадоли «Яшил маъбуда» салати

zira.uz

Мазали ва енгил «Яшил маъбуда» салати, айниқса, қомати ҳақида қайғурадиганларга жуда ёқади.

Қисқичбақа таёқчаларидан осон салат

zira.uz

Атиги 2 та масаллиқ ва заправкадан иборат оддий, аммо мазали салатни тайёрлаб кўришга нима дейсиз?

Грузинча «Атсесили» салати

zira.uz

Атсесили — ажойиб таъмли грузинча салат. Масаллиқлар ва зираворлар уйғунлиги натижасида салатнинг таъми бетакрор бўлади.

«Баҳорий» салат

zira.uz

Янги кўкатлар, карам ва редискалик салат — баҳор ва ёз мавсумининг белгисидир.

Қарсилдоқ бақлажонли салат

zira.uz

Қовурилган бақлажон, помидор, кашнич, творогли пишлоқ ва бальзамик крем — салатда ажойиб уйғунлик яратади.

Қизил лавлагидан салат

zira.uz

Қизил лавлаги, бодринг ва қизил пиёздан енгил, фойдали, кам калорияли салат айнан сиз учун.

Корейсча бодринг

zira.uz

Бироз аччиқ таъмга эга, тез тайёрланадиган бодрингли салат . У гўштли таомлар билан ажойиб уйғунлик ҳосил қилади, аччиқ таъми эса ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15.