Uzum Tezkor кафе ва ресторанлардан таом етказиб бериш сервиси синов тариқасида ишга туширилди. Синов даврида Uzum Tezkor бепул етказиб бериш хизмати Тошкентнинг айрим туманларида амал қилади, синовдан сўнг эса хизмат бутун шаҳарни қамраб олади. Фойдаланувчилар сервиснинг веб-сайтида етказиб бериш хизматининг амалдаги қамров ҳудуди билан танишишлари мумкин.

Янги илова фойдаланувчиларга севимли ошхоналаридан таомни тез ва қулай буюртириш ҳамда экотизимнинг бошқа сервисларидан қўшимча бонусга эга бўлиш имконини яратса, ресторан бизнесига Узум логистика ва фаолиятни ривожлантириш воситаларидан фойдаланиб, янги мижозларни жалб қилишга ёрдам беради.

uzum tezkor, реклама

Етказиб беришнинг тезлиги ва сифати — Uzum Tezkor сервиси фаолиятининг асосий тамойилидир. Платформа локация ва йўлга кетадиган вақтнинг оптимал вариантини ҳисоблашнинг алгоритмидан фойдаланади, шу сабабли ҳозирнинг ўзида буюртмани олиш вақти 28 дақиқани ташкил қилмоқда. Шунингдек, компания яқинда ўзининг курьерларни тайёрлаш марказини очди, у ерда ишга чиқишдан олдин мажбурий аттестациядан ўтилади. Бундай ёндашув хизмат кўрсатиш даражасини сезиларли ошириш, етказиб бериш вақтини қисқартириш ва тайёр таомларнинг бутлиги ва уринмай боришини таъминлаш имконини беради.

App Store ёки Google Play`дан иловани юклаб олиб, бугуноқ илк буюртмани бериш мумкин. Танловда миллий таомлар кафеларидан, Fast Food ва йирик тармоқли ресторанлардан юзлаб таомлар мавжуд. Тақдим этилган муассасалар:

  • Bon;
  • Yaponamama;
  • Dodo Pizza;
  • Oqtepa Lavash;
  • Wendy’s;
  • Шеф Burger;
  • Aksu.

Сервисга уланган ҳамкор муассасалар рўйхати тобора кенгайтиб бормоқда.

Илова буюртма мақоми ва етказиб бериш вақтини кузатиб бориш имконини беради. Саволлар туғилганда мижозлар қўллаб-қувватлаш хизматига ўзбек ва рус тилларида Telegram-бот орқали мурожаат қилишлари мумкин. Қўнғироқлар ва қайта алоқа учун Call-марказ хизмати дам олиш кунларисиз фаолият юритади.

«Биз учун мамлакат аҳолисига турли маиший масалаларни ҳал қилиш учун қулай сервисни тақдим этиш, шу билан бирга кичик ва ўрта бизнесга Uzum экотизими афзалликларидан фойдаланган ҳолда ўсиш имкониятини тақдим этиш муҳим. Биз Ўзбекистон етказиб бериш бозорида катта салоҳиятни кўряпмиз ва Uzum Tezkor унинг ривожига ўз ҳиссасини қўшиши мумкинлигидан мамнунмиз. Вазифамиз — кафе ва ресторанлардан етказиб беришни тезкор, қулай ва ҳамёнбоп қилиш, токи фойдаланувчиларимиз ортиқча саъй-ҳаракатларсиз севимли ошхоналарининг таомларидан лаззатлансинлар, шунингдек уй ёки офисдан чиқмай, нимадир янги нарса таътиб кўрсинлар», — қайд этди компания ижрочи директори Дмитрий Бензорук.

Йил охирига бориб Uzum Tezkor бутун мамлакатдан 1000 дан зиёд ҳамкорни жалб қилишни, шунингдек, ресторан таомлари ёнига дўконлардан озиқ-овқат ва бошқа товарларни ҳам қўшиб, сервис географияси ва ассортиментини кенгайтиришни режалаштирган.

Иловани App Store и Google Play`дан юклаб олиш мумкин.

Facebook: fb.com/uzumtezkor
Instagram: @uzum.tezkor
Telegram: t.me/UzumTezkor
Telegram-бот: t.me/tezkorhelp_bot

Реклама ҳуқуқлари асосида.