Тарих музейида ўзбекистонликларнинг Иккинчи Жаҳон урушидаги иштирокига бағишланган кўргазма бўлиб ўтмоқда
Тарих музейида ўзбекистонликларнинг Иккинчи Жаҳон урушидаги иштирокига бағишланган кўргазма бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистон тарихи музейида ўзбекистонликларнинг Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабага қўшган ҳиссасига бағишланган кўргазма очилди. Унда ўнлаб архив суратлари, совет плакат санъатининг намуналари намойишга қўйилган, шунингдек, «Аскар мактублари» китоби тақдим этилган.
Ўзбекистон тарихи музейида ўзбекистонликлар СССРнинг Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабасига қўшган ҳиссасига бағишланган кўргазма очилди. Унда ўнлаб архив суратлари, совет плакат санъатининг намуналари намойишга қўйилган, шунингдек, «Аскар мактублари» китоби тақдим этилган.
Ўзбекистон тарихи давлат музейида ўзбекистонликларнинг Иккинчи Жаҳон урушидаги СССР ғалабасига қўшган ҳиссасига бағишланган «Хотира абадий, инсон қадри — муқаддас» кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон кинофотофоно ҳужжатлар миллий архивидаги 40 дан ортиқ фотосурат ва қатор видеоматериаллар, Тарих музейи фондидаги уруш йилларига оид совет плакатлари, шунингдек, давлат органларининг қарорлари ва аҳолининг хатлари жамланган.
реклама
реклама
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан кўргазма доирасида «Аскар мактублари» китобининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Китобга ўзбекистонлик аскарларнинг Иккинчи Жаҳон уруши фронтларидан юборган, шунингдек, жангчиларнинг оила аъзолари томонидан фронтга юборилган 150 га яқин хат жамланган. Китобда айримлари араб имлосида ёзилган хатларнинг оригинал кўриниши, шунингдек, уларнинг ҳозирги замон ўзбек ва рус тилларидаги талқинлари келтирилган. Китобнинг электрон шаклини Ғалаба боғи сайтидан юклаб олиш мумкин.

«Аскар мактублари» китоби Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳамда 1941-1945 йилларга оид 5000 дан ортиқ хатни сақлаб келаётган «Ўзархив» агентлиги томонидан чоп этилган. Архив матбуот хизмати раҳбари Анвар Алиевнинг сўзларига кўра, сақланаётган материаллар ҳажми бир неча том китоб чиқариш имконини беради.
Хатлардан намуналар кўргазмага ҳам қўйилган. Уларнинг айримлари учбурчак қилиб букланган — аскарлар конвертдан фойдаланмаслик ва ҳарбий цензорлар матн мазмуни билан таниша олиши учун ҳам ўз мактубларини шундай кўринишда юборган.
Кўргазма доирасида намойиш этилаётган республика, вилоятлар ва туманлар даражасидаги қарорларда фронт чизиғидан эвакуация қилинган минглаб одамларни жойлаштириш, болаларни таъминлаганлик учун аҳолига бериладиган имтиёзлар, болалар уйларини очиш ҳақида сўз боради.

Кўргазма очилишида сўзга чиққан Исроилнинг Тошкентдаги элчиси Зехавит Бен-Хиллель ўзбек халқининг инсонпарварлиги ҳамда бошпана ва овқатга муҳтож барчага ёрдам қўлини чўзишга тайёрлигига юқори баҳо берган.

«Ушбу кўргазма Ўзбекистон халқининг тарихда тутган муҳим ролини кўрсатиб беради, деб ўйлайман. Кўплаб яҳудий қочоқлар уруш вақтида Ўзбекистондан бошпана топган. Кейинчалик улар Ўзбекистон жамиятининг муҳим бир қисмига айланиб, Ўзбекистон равнақи учун хизмат қилган. Улар орасида шифокорлар, архитекторлар, ўқитувчилар бор эди», – деди элчи.
Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивидан «Газета.uz»га маълум қилишича, архив материалларининг яна 20 таси Ғалаба боғидаги кўргазмада намойиш этилмоқда.

Ўзбекистон тарихи давлат музейидаги кўргазма 15 майга қадар давом этади.
реклама
реклама
«Газета.uz»нинг Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган аввалги материаллари
100 ёшгача яшаш қандай бўлади?
Бу аёллардан ҳар бири 100 ёшдан ошган. Улар ЎзССР ташкил топишидан олдин туғилган, уруш, очарчилик ва «қайта қуриш» даврини бошидан кечирган. «Газета.uz» улардан нима ҳақида афсусланиши ва орзулари, 100 ёшгача яшаш қандай бўлиши ҳақида сўради.
Уруш йилларида болаларнинг Ўзбекистонга эвакуация қилиниши
Иккинчи жаҳон уруши вақтида Ўзбекистонга 1,5 миллиондан ортиқ киши эвакуация қилинди. Улардан 250 минг нафари болалар эди. Тошкентдаги Шон-Шараф музейининг Иккинчи жаҳон уруши бўлими ва Ўзбекистон кинофотофоноҳужжатлар Миллий архиви «Газета.uz» сўровига кўра уруш йилларида болаларнинг эвакуацияси акс этган фотосуратларни тақдим этди.
Фронтдан мактублар. Уруш қатнашчилари нималар ҳақида ёзишган?
Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари ўз яқинларига хатларда нималар ҳақида ёзган? «Газета.uz» Шон-шараф музейи ва «Ўзархив» агентлиги тақдим этган хатлар билан бўлишади - жангчилар нафақат ўз яқинларига нома йўллаган, балки газеталар таҳририятларига уруш ҳақидаги ҳикояларини юборишган ва ҳаттоки шеърлар ҳам ёзишган.

Фотосуратлар муаллифи: Мадина Аъзам.
Барча график материалларга бўлган ҳуқуқлар «Газета.uz» нашрига тегишли.

«Газета.uz» интернет-нашрида эълон қилинган материаллардан фойдаланиш шартлари билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.


Қизиқарли нарсаларни биласизми? У ҳақида бошқаларга айтиб бермоқчимисиз? Ўз ҳикоянгизни sp@gazeta.uz электрон манзилига юборинг.

Изоҳ

Жунатиш Чиқиб кетиш Бекор қилиш Муаллиф: 6000 та белги қолди.
"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг