Бугунги кунда бутун дунё бўйлаб қурилиш саноати кескин ўзгаришлар ва жадал ўсишни бошидан кечирмоқда.

Ривожланган мамлакатларда бу ўсиш омили BIM (Building Information Modeling) — ахборотни моделлаштириш технологиясини жорий этиш ва уни давлат даражасида қўллаб-қувватлашдир.

McGraw Hill Constructions консалтинг компаниясининг ҳисоботига кўра, BIM технологияси объектларни лойиҳалашни ўртача 10% дан 50% гача, қурилиш жараёнларини 5% дан 10% гача, эксплуатация вақтини ва объектлар нархларини сезиларли даражада камайтириши мумкин. Шу билан бирга технология бутун қурилиш жараёнининг шаффофлигини таъминлайди ва дизайн босқичида объектнинг иқтисодий ва экологик жиҳатдан оқилона версиясини танлаш имконини беради.

Йиллар ўтгани сари кўплаб мамлакатлар BIM технологиясидан давлат томонидан молиялаштириладиган лойиҳаларда фойдаланишни мажбурий деб ҳисобламоқда.

Лойиҳа ва қурилиш ташкилотларида BIM технологиясини жорий этиш дастлабки инвестицияларни талаб қилади ва дастурларни ўқитиш, ички стандартларни яратиш, умумий маълумотлар муҳитини созлаш ва маълумот алмашишни ўз ичига олади. Одатда амалга ошириш жараёни намунавий гуруҳдан бошланади, сўнгра кенгайтириб борилади. BIM технологиясини малакали амалга ошириш орқали ташкилот янги турдаги хизматларни тақдим этиш имконияти ва бозорда рақобатбардош устунликларга эга бўлади.

Давлат даражасида BIM технологиясини жорий этиш бир қатор чора-тадбирлар, шу жумладан, ходимларни тайёрлаш даражасини ошириш, қурилиш нормалари, стандартлари ва қоидаларини ўзгартириш, мослаштириш, ишлаб чиқиш, шунингдек, лойиҳаларни экспертиза қилиш жараёнларини ўзгартиришни назарда тутади.

Autodesk Inc архитектура ва қурилиш саноати учун дастурий таъминотнинг (AutoCAD, 3ds Max, Revit, Civil 3D ва бошқалар) дунёдаги етакчи ишлаб чиқарувчиларидан бири ҳисобланади. Ягона платформадаги дастурий маҳсулотларнинг кенг доираси кўплаб фанларни қамраб олади, бу турли хил дастурларнинг интеграцияси билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга имкон беради.

МЧЖ Cad Systems SA компанияси Ўзбекистондаги Autodesk корпорациясининг дистрибюторидир. Autodesk лицензияланган дастурларини етказиб беришни қўллаб-қувватлаш, BIM технологиясини тўлиқ жорий этиш, давлат тузилмалари ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш соҳасида ўз фаолиятини юритади.

МЧЖ Cad Systems SA компанияси барча манфаатдор томонларни самарали ҳамкорликка таклиф қилади ва узоқ муддатли муносабатларни ўрнатишга тайёрлигини эълон қилади.

Телефон: (+998) 90−978−50−65.

E-mail: viktor.lee@kazcad.kz

Реклама ҳуқуқлари асосида.