25 апрель куни президент томонидан имзоланган қонун [ЎРҚ-832] билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартишлар киритилди, дея хабар қилди Адлия вазирлиги.

Шунга кўра, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг ҳуқуқбузарликларни тўхтатиш, ҳужжатларни текшириш учун тақдим этиш, кўрсатилган муддатда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бўлинмаларига (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга) бориш ёки ушбу бўлинмаларда ҳозир бўлиш тўғрисидаги қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик, транспорт воситасини тўхтатиш, жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаслик ёхуд Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларига бошқача тарзда бўйсунмаслик БҲМнинг 1 бараваридан 12 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ қонуний талабларини бажармасликка омма олдида ҳар қандай шаклда даъватлар қилиш, худди шунингдек Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларига оммавий равишда бўйсунмасликни келтириб чиқариш мақсадида била туриб сохта уйдирмаларни тарқатиш БҲМнинг 3 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.