Индонезия полициясининг террорга қарши кураш бўлими тўрт нафар Ўзбекистон фуқаросини «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилотига алоқадорликда гумонлаб, қўлга олди. Улар ижтимоий тармоқларда террорчилик ташвиқотини тарқатганликда айбланмоқда. Бу ҳақда 4 апрель куни Индонезия полиция бригадаси вакили, генерал Аҳмад Рамазон матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Гумонланувчилар 26−40 ёшлар орасидаги 4 нафар шахслардир. Улар алоҳида бўлиб Абу-Дабидан (БАА) транзит ўтиб, Истанбулдан (Туркия) Индонезияга келган. Мамлакатга Малайзия орқали кириб борган, деди Рамазон. Уларнинг икки нафари 6 февраль куни, қолганлари эса уч ҳафтадан сўнг 27 февраль куни мамлакатга етиб борган.

Дастлабки тергов натижаларига кўра, уларнинг 3 нафари Яқин Шарқ минтақасида, хусусан, Сурияда фаол бўлган халқаро террор ташкилотининг бир қисмида бўлган. Бошқа бир гумонланувчи эса уларга молиявий ёрдам ҳамда сохта ҳужжатларни тақдим этиб келган. Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, у ўзининг уч ҳамкасбига ёрдам кўрсатгани учун назоратга олинган.

Хабар қилинишича, улардан яна бири 2021 йилда ташкилот директори бўлган ва Ўзбекистондан Туркияга жўнаб кетган. Шундан сўнг у Суриядаги лагерга жўнатилган. Туркияда бўлган вақти радикал ташвиқотни тарқатиш билан шуғулланган. Хабар қилинишича, у террор актларини амалга ошириш учун «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террор гуруҳи аъзоларини қабул қилиш ва етказиб бериш билан шуғулланган. «Ҳозирда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги унга нисбатан радикал мафкура тарғиботини тарқатиш бўйича жиноий иш қўзғатган», — деди Рамазон.

Айни пайтда, улар орасидаги террор гуруҳи тарафдори бўлган бир шахс Суриядаги гуруҳ раҳбариятининг буйруғи билан 2020 йилда ўша мамлакатга кетгани хабар қилинган.

Яна бири 2020 йилда «Тавҳид ва жиҳод катибаси» директори сифатида Сурияга юборилган, 2022 йилда эса Амманда терроризм бўйича машғулотларни тамомлаган.

Террорга қарши кураш бўлими тўрт нафар гумонланувчига тегишли бўлган маҳаллий ва халқаро паспортлар, битта «MoneyGram» қабул қилувчи варақаси, iPad билан бирга битта парвозни бронь қилиш кодлари варақаси, бир нечта уяли телефонлар ва ташвиқот юкламаларининг бир нечта «скриншотлари»ни далил сифатида расмийлаштирди.

Келтирилишича, ҳозирда улар ушлаб турилибди, бироқ ҳибсга олинмаган. «Айни пайтда улар ҳибсга олингани йўқ. Биз алоқадор томонлар билан ҳали ҳам келишяпмиз», — дея қўшимча қилди у.