Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги суғуртасига бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Қишлоқ хўжалиги суғуртаси АҚШ ёки Европа малаткатлари каби Ўзбекистонда ҳам қишлоқ хўжалиги соҳасида муҳим ривожланиш омилига айлана оладимии деган саволга жавоблар 25 март куни Тошкентда бўлиб ўтган AgroInsurance 2023 II халқаро конференциясида мутахассислар томонидан берилди.

Қишлоқ хўжалиги суғуртаси ижтимоий-иқтисодий барқарорликнинг муҳим омилидир. Зеро, у ҳар қандай давлатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминловчи агросаноат мажмуасини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

реклама

Semurg Insurance суғурта компанияси Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги кўмагида AgroInsurance 2023 II халқаро конференциясида глобал бозор шароитида Ўзбекистонда агросуғурта ривожланишининг истиқболларини муҳокама қилиш учун халқаро экспертларни бир жойга жамлади.

Швейцариянинг йирик қайта суғурта компанияси Swiss Re вакили конференция иштирокчиларига халқаро амалиётда қишлоқ хўжалигини суғурталаш фермер муваффақияти уч омилининг калити эканлигини тушунтирди:

  1. Xатарларни бошқариш.
  2. Ҳосил йўқотилганда молиявий ёрдам.
  3. Молиялаштиришдан фойдаланиш (кредит ёки субсидия олиш).

реклама

АҚШ ва Европада суғурта компаниялари фермерларга хавфларни минималлаштириш ва ҳосилдорликни оширишга ёрдам берадиган агроэкспектларни жалб қилмоқда. Агар ҳосил нобуд бўлса, суғурта компанияси йўқотишларни қоплайди. Бундан ташқари, суғурта фермерга бизнесни ривожлантириш учун молиялаштиришни янги имкониятларини тақдим этади. Ривожланган мамлакатларда суғурталанган бўлғуси ҳосил билан таъминланган кредит олиш тизими фаол қўлланилади.

Кўп йиллар давомида Швейцариянинг Swiss Re компанияси билан ҳамкорлик қилиб келаётган Semurg Insurance суғурта компанияси вакиллари, ҳамда кузатув кенгаши аъзолари эндиликда Ўзбекистонда ҳам қишлоқ хўжалиги суғуртаси мамлакат аграр секторини барқарор ривожлантиришнинг калити бўлиши мумкинлигини таъкидладилар.

реклама

Бу эса Semurg Insurance компанияси ва Swiss Re томонидан биргаликда ишлаб чиқилган Ўзбекистонга хос экинларни суғурталаш дастури туфайли амалга оширилади. Дастур қишлоқ хўжалиги бўйича консалтинг, ҳосил нобуд бўлган ҳолатларда тўлаб бериладиган, кафолатланган тўловлар ва суғурталанган ҳосилни кредит беришда гаров сифатида ишлатиш имкониятини ўз ичига олади.

Swiss Re компанияси вице-президенти Марсел Андриессе конференциядаги нутқида Semurg Insurance билан ҳамкорликда амалга оширилаётган қишлоқ хўжалиги суғуртаси дастури Ўзбекистон фермерларига нафақат хатарларни самарали бошқариш, балки ўз бизнесини бир маромда сақлаб қолиш ва ҳаттоки ривожлантириш имконини берадиган бўғинга айланишига ишонч билдирди.

реклама

Semurg Insurance томонидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кўмагида ҳамда, Инвестициялар, Саноат ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, шунингдек, Biz Network, йирик халқаро қайта суғурталаш компаниялари Swiss Re, Europa Re иштрокида ўтказилган AgroInsurance 2023 II халқаро конференцияси Ўзбекистонда агросуғурта соҳасини комплекс ривожлантириш учун қўйилган муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Semurg Insurance компанияси халқаро ҳамкорлар ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кўмагида бундан буён ҳам Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожига ўз ҳиссасини қўшадиган ишончли агросуғурта дастурларини ривожлантиришга тайёр.

Реклама ҳуқуқлари асосида.