Наврўз гўзал шукуҳи, соф нафаси, соғинтириб келиши билан ўзгача. Ҳар гал гўё янгитдан кашф этилгандек. Баҳор фасли ва табиат уйғонишининг тимсоли, яшариш ва янгиланиш рамзи бўлмиш бу айёмни орзиқиб кутиш, баланд руҳ ва катта хурсандчилик билан нишонлаш ўзбек ҳалқи учун олижаноб анъанага айланиб қолган. UzAuto ҳомийлигида Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида нишонланган тарихи неча минг йиллик ўтмишга бориб тақалувчи Наврўз шодиёнасида ана шу миллий урф-одатлар қайта тиклангандек бўлди.

реклама

Наврўз тантанаси бирдамлик ва ризқ-рўз байрамидир. Нурафшон шаҳрида жойлашган Nurafshon Auto Centre дилерлик маркази ёш-у катта, болалар ўйин-кулгуси, қувончи ва завқи билан ҳар галгиданда гавжум бўлди. Шодиёна муносабати билан мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи кам таъминланган, ногиронлиги бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 100`га яқин оилалар учун тантанали тадбир ташкил этилди. Буларнинг ҳаммаси аҳолини янада жипслаштириш, бир-бирларига нисбатан меҳр ва мурувватни янада мустаҳкамлаш йўлидаги ҳайрли ташаббусдир.

реклама

Тадбирни UzAuto бошқарув раиси Шавкат Умурзаков ва Нурафшон шаҳар ҳокими Музаффар Салиев очиб бериб, барчани яшариш ва янгиланиш ва эзгу ниятлар айёми Наврўзи олам билан самимий табрикладилар.

«Наврўз — халқимиз маънавиятининг ажралмас қисми саналади. Шу боис ҳам нафосат тимсоли бўлган ушбу байрамни орзиқиб кутамиз. Давлатимиз раҳбари бу байрамни ўзгача рухда ўтказиш мақсадида қабул қилган қарорларида халқимизнинг эзгу ва гўзал қадриятларини, унинг олижаноб орзу-интилишларини ўзида мужассам этади. Сизларни ушбу байрам билан самимий муборакбод этаман. Мана шу қутлуғ кунда сизларга сиҳат-саломатлик, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат тилаймиз. Наврўзи олам юртимизга тинчлик-омонлик, фаровонлик ва қут-барака олиб келсин», — деди Шавкат Умурзаков.

реклама

Неча юз йиллик анъана ва қадриятлар, миллий куй-қўшиқлар, турли ўйинлар-у томошалар айни баҳор таровати билан янада жозибали. Хонандалар томонидан ижро этилган баҳор, ёшлик ва Наврўзни мадҳ этувчи куй-қўшиқ ва рақслар йиғилганлар қалбини ҳам баҳор осмонидай беғубор қувончларга тўлдирди. Шоу дастурлар барчага чинакам байрам кайфияти улашди. Ҳар бир бўлиб ўтган намойишда ўз ҳусни тароватини кўз-кўз этиб келган баҳор нафасини туйиш мумкин.

реклама

Тадбир якунида «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси «Аёллар», «Ёшлар», «Темир», «Меҳр» дафтарларига киритилган ҳамда бошқа ижтимоий эҳтиёжманд аҳолининг муаммоларини ўрганиш мақсадида очиқ мулоқот ўтказди.

реклама

Қолаверса, Наврўз шодиёнаси муносабати билан кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди, қариялар, ногиронлар, беморлар ва муҳтожлар ҳолидан хабар олинди.

Реклама ҳуқуқлари асосида.