УЕФАнинг Ньондаги штаб-квартирасида Чемпионлар Лигасининг ¼ финалига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

ЕЧЛ ¼ финал жуфтликлари:

«Реал Мадрид» (Испания) — «Челси» (Англия)

«Интер» (Италия) — «Бенфика» (Португалия)

«Манчестер Сити» (Англия) — «Бавария» (Германия)

«Милан» (Италия) — «Наполи» (Италия)

Чорак финалнинг дастлабки учрашувлари 11−12 апрель, жавоб ўйинлари эса бир ҳафта ўтиб — 18−19 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Ярим финаллар 9 ва 10 май кунларига, жавоб учрашувлари 16 ва 17 май кунларига тўғри келмоқда. Финал учрашуви 10 июнь куни ўтказилади.