Тошкент ИИББ ижтимоий тармоқларда тарқалган пойтахтнинг Олмазор туманида девор қулагани ҳақида маълумот юзасидан баёнот берди.

Унда айтилишича, 14 март куни тахминан соат 00:45 ларда Олмазор тумани Гуруч-ариқ кўчасида жойлашган қариялар уйининг баландлиги 3 метр, узунлиги 14 метр бўлган девори қулаб тушган. Ҳодисага пойтахтда кузатилган кучли ёғингарчилик сабаб бўлган.

девор қулаши, кучли ёғингарчилик, олмазор, қариялар уйи

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Натижада, девор олдида турган Nexia автомашинага шикаст етган. Жароҳат олганлар йўқ.