Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида поезд вагонлари рельсдан чиқиб кетган айтилган хабар тарқалди. «Ўзтемирйўловчи» компанияси ахборот-таҳлилий медиа маркази ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 11 март куни соат 11:50 атрофида Тошкент шаҳридаги Ҳамза станциясининг биринчи йўлида 2101-сонли юк поезди жўнатилаётган пайтида 3 та бўш вагон издан чиқиб кетган.

Компания хабарига кўра, тегишли таркибий бўлинмалар томонидан зудлик билан ҳолат юзасидан керакли чора-тадбирлар кўрилиб, воқеа сабабларини ўрганиш бошланган.

Бош прокуратура матбуот хизмати поезд Қўқон — Тўқимачи — Арис (Қозоғистон) йўналишидаги юк поезди таркибида жами 51 та ҳар хил турдаги бўш вагонлар билан ҳаракатланганини билдирди. Ҳолат ортидан тан жароҳати олган шахслар мавжуд эмас.

Воқеа жойида тергов-тезкор гуруҳи томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

темир йўл