10 март куни Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида V International Tashkent Marathon ва Ўзбекистоннинг 14 шаҳрида бир вақтда ўтказиладиган Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақаси арафасида матбуот анжумани бўлиб отди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Фан ва инновациялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги миллий олимпия қўмитаси, «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ва Енгил атлетика федерацияси мутасаддилари иштирок этди.

реклама

V International Tashkent Marathon пойтахтда 5500 нафар иштирокчини бирлаштиради. Ушбу сон Енгил атлетика федерацияси томонидан муҳим спорт тадбири — Тошкентдаги бешинчи халқаро марафони шарафига таклиф этилган. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари Шахрулло Махмудов таъкидлаганидек, International Tashkent Marathon`ни хорижлик спортчилар ва югуриш спорти ихлосмандлари қизиқиш билан кузатиб боришмоқда. Бугунги кунга қадар 34 та давлатдан югурувчилар марафонда иштирок этиш учун ариза топширишди. Тошкентда бўлиб ўтадиган марафон World Athletics`нинг халқаро мусобақалар тақвимига киритилган. Классик марафоннинг лицензияланган стандартини бажарган ҳолда: аёллар учун — 2:26:10 ва эркаклар учун — 2:08:10 вақт белгиланди, спортчилар 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига лицензия ютиб олиш имкониятига эга бўладилар.

реклама

Марафон масофасида иштирок этиш истагини билдирган Ўзбекистонлик спортчилар орасида ўтган мавсумлар совриндорлари — Закирилло Маматқулов ва Владислав Мамедовлар ҳам бор. Ярим марафон масофасида эса 2022 йил ғолиблари Азиза Мирзакбарова ва Екатерина Тунгусковалар тўқнаш келишади. Ярим марафонда 10 минг метрга югуриш бўйича Ўзбекистон рекордчиси Ситора Ҳамидова ҳам танаффусдан сўнг ўзини марафонда синаб кўради.

Ўзбекистоннинг энг кучли спортчиларидан бири, ШҲТ Тошкент ярим марафони ғолиби Шоҳрух Давлатов ҳам ярим марафонда иштирок этиш учун ариза топширди. Бу унинг Кениянинг Итен шаҳридаги ўқув-машғулот йиғиндан кейинги илк чиқиши бўлиб, у ерда спортчи дунёнинг энг яхши югурувчилари билан бирга машғулот ўтказган.

реклама

Yangi Nafas спорт ҳаракатининг «Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда, бирга югурамиз» ягона шиори ўтказилаётган V International Tashkent Marathon доирасида 3 км масофага югуриш учун бутун мамлакат бўйлаб тахминан 75 минг иштирокчи бирлашади. Олий таълим вазирлиги, Фан ва инновациялар вазирлиги вакилларининг сўзларига кўра, Ўзбекистондаги 57 та олий ўқув юртидан 25 мингдан ортиқ талаба ҳам пойгада иштирок этади.

Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақасининг мослашувчан формати бутун мамлакат бўйлаб турли ёшдаги фуқароларни бирлаштириш имконини беради. Шу билан бирга Yangi Nafas ижтимоий ҳаракати аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолини соғлом турмуш тарзига рағбатлантиришга қаратилган. Лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг шаҳар ва туманларида хайрия оммавий югуриш мусобақалари ва марафонлар, спорт тадбирлари ўтказилади. Мусобақага тайёргарлик кўриш учун ҳар бир вилоятда вилоят ҳокимликларида тезкор штаб ташкил этилган. Энг юқори натижа кўрсатган иштирокчилар эсдалик совғалари ва қимматбаҳо совринлар билан тақдирланади.

реклама

Yangi Nafas кенг кўламли спорт ҳаракати унинг ташкилотчилари бўлган Ёшлар сиёсати ва спорт ишлари вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Фан ва инновациялар вазирликлари, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Енгил атлетика федерациясининг самарали ҳамкорлиги самарасидир. Ҳудудларда ўтказиладиган Yangi Nafas пойгаларига Енгил атлетика федерацияси томонидан тайёрланган 250 нафар малакали ҳакам ва мураббийлар ҳамда 300 нафарга яқин кўнгиллилар жалб этилади.

Шунингдек, брифингда, 11 март куни бўлиб ўтадиган V International Tashkent Marathon арафасида Пахтакор стадионида фаол ҳаёт тарзини қўллаб-қувватловчи икки авлодни бирлаштирган Kids Run болалар оммавий югуриш мусобақаси ва скандинавча юриш мусобақаси ўтказилиши ҳақида ҳам сўз юритилди.

реклама

V International Tashkent Marathon`нинг ўтказилиши айни пайтда профессионал югурувчилар ва югуриш спорти ҳаваскорлари учун баҳор фаслининг бошланиши бўлиб, у ўзида табиатнинг уйғониш кучлари ва ғояларини мужассам этади. Шу билан бирга бу ўзбек халқининг севимли Наврўз байрами рамзи ҳамдир.

Реклама ҳуқуқлари асосида.