12 март куни Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган V International Tashkent Marathon, «Янги нафас» «Мен ғолиб» оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан айрим кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади, дея хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

кўча ёпилади, марафон

Хусусан, 11 март куни соат 10:00 дан 12 март куни соат 16:00 гача: Афросиёб кўчаси — Ислом Каримов кўчаси билан кесишган чорраҳадан Бешёғоч кўчаси билан кесишган чорраҳагача;

12 март куни соат 06:00 дан соат 14:00 гача:

  • Афросиёб кўчаси — Ислом Каримов кўчаси билан кесишган чорраҳадан Шароф Рашидов кўчаси билан кесишган чорраҳагача;
  • Шароф Рашидов кўчаси — Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳадан Ислом Каримов кўчаси билан кесишган чорраҳагача;
  • Ислом Каримов кўчаси — Шароф Рашидов кўчаси билан кесишган чорраҳадан Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳагача;
  • Афросиёб кўчаси — Бешёғоч кўчаси билан кесишган чорраҳадан Шаҳрисабз кўчаси билан кесишган чорраҳагача;
  • Шаҳрисабз кўчаси — Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳадан Амир Темур шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳагача;
  • Ойбек кўчаси — Шаҳрисабз кўчаси билан кесишган чорраҳадан Нукус кўчаси билан кесишган чорраҳагача;
  • Нукус кўчаси — Ойбек кўчаси билан кесишган чорраҳадан Истиқбол кўчаси билан кесишган чорраҳагача;
  • Абдулла Қодирий кўчаси — Истиқбол кўчаси билан кесишган чорраҳадан Абай кўчаси билан кесишган чорраҳагача.

Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилди.