28 февраль куни «Ўзэкспомарказда» UzBuild 2023 халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади. Қурилиш ва ободонлаштириш соҳасида етакчи кўргазмаларидан бирида Durable Beton маҳсулотлари намойиш этилган павильон энг гавжум майдонлардан бирига айланди. Durable Beton компанияси ҳар йили ўтказиладиган ушбу кўргазмада Durable Stone, Durable ЖБИ ва Durable Beton брендлари остида янги маҳсулотларни намойиш этади.

реклама

Durable Beton бренди билан қурилишингиз янада мустаҳкам бўлади

Бино ва иншоотлар мустаҳкамлигини таъминловчи ишончли қурилиш материаллари ҳисобланади. Халқаро стандартлар асосида тайёрланадиган бетон маҳсулотларини сизга айнан Durable Beton тақдим этади. Катта ассортиментдаги бетон турлари йирик заводлар, кўп қаватли уйлар, турли иншоотлар қурилишида пойдевордан тортиб бетон қопламалар исталган ҳажмда етказиб берилади. Уйдан туриб бетон маҳсулотларига буюртма берганда келаётган буюртманинг қай ҳолатда ва қаерда келаётганини онлайн тарзда кузатиш имконияти бор.

реклама

Агар сиз 100 кв. м ҳажмда бетон маҳсулотлари харид қилсангиз, компания техникалардан бепул фойдаланиш имкониятини ҳам тақдим этади. Булар — бетон қоришмалар тайёрлаш ускуналари, кўп қаватли биноларнинг юқори қаватлари учун 56 метргача баландликдаги бетон ишларини бажарувчи насос машиналари бўлиши мумкин.

50 тоннагача юк кўтарувчи брусчаткалар

Маҳсулотлар орасида 40 дан ортиқ турли ҳажм, шакл ва ўлчамда, 4 см дан 10 см гача қалинликдаги брусчаткалар мавжуд. Ҳовли уйлар учун алоҳида, катта юк автомобиллари ўтадиган майдонлар учун алоҳида тайёрланадиган брусчаткаларнинг йирик каталоги Durable Stone`да ўзига хос дизайн билан бирга тақдим этилади. 10 см қалинликдаги брусчаткалар 50 тоннагача юк кўтаришга мўлжалланган. Аномал совуқ ҳароратда ҳам сирпанчиқ бўлмайди. Улар ерга нафас олиш имкониятини беради, яъни ҳаво ўтказувчанлик эффектига эга. F200 талабига жавоб беради.

реклама

Мустаҳкамловчи кимёвий қўшимча воситалар ишлаб чиқариш

Durable Beton UzBuild 2023 кўргазмасида бетон маҳсулотларини мустаҳкамловчи кимёвий қўшимча воситаларининг тақдимотини ҳам ўтказди. Бетон таркибидаги ушбу кимёвий қўшимча асосий элемент ҳисобланади. Бетон маҳсулотларига ишлов беришда ушбу кимёвий қўшимчалар бетон сифатининг халқаро стандарт даражасини таъминлайди, совуққа чидамлилигини оширади, яъни -30 градус ҳароратда ҳам бетон сифати бузилмайди. Намлик ўтказмайди, турли об-ҳаво шароитида ҳам маҳсулотнинг ўзгаришига йўл қўймайди. Биноларнинг зилзилабардошлигини, кўп йиллар хизмат қилишини кафолатлаш мақсадида фойдаланиладиган қўшимчаларнинг исталган турини топиш мумкин.

реклама

Durable Beton маҳсулотлари каталоги билан танишиш ва дарҳол буюртма бериш ёки мутахассисдан маслаҳат олиш учун компания сайтини кузатшингиз мумкин. Шунингдек, 3 март гача давом этадиган UzBuild 2023 халқаро кўргазмасида компания фаолияти билан танишиш мумкин.

Колл-марказ: (+998) 95−485−55−55.

Манзил: Абдулла Қодирий кўчаси, Хадра мавзеси, 24 уй.

E-mail: info@durablebeton.uz
Сайт: durablebeton.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.