Ўзгидромет хизмати агентлигининг маълум қилишича, 24−26 февраль кунлари А-373 Тошкент-Ўш автойўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

21−28 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

  • Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Бойсун туманларида;
  • Самарқанд вилояти: Самарқанд, Ургут туманларида;
  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
  • Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг «Чимён» тоғларида;
  • Наманган вилояти: Поп туманида;
  • Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи эьлон қилинади.

Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.