ASUS бренди ишлаш учун мўлжалланган майдонни кенгайтириш соҳасида ғайриоддий фишкаларга эга ноутбук моделларини муваффақиятли ишлаб чиқармоқда. Ўзи билан яхлит эгилувчан экранни намоён қиладиган биргина ASUS Zenbook 17 Fold OLED ҳақида чексиз гапирса бўлади.

Бироқ Zenbook сериясида анча ҳамёнбоп, аммо сифатда қолишмайдиган ва ҳатто қувватда футуристик 17 Fold OLED`дан устун бўлган моделлар ҳам бор.

реклама

Ажойиб Zenbook Pro 14 Duo OLED моделига эътибор бериш мумкин. У иккита сенсорли экранга эга. Улар нафақат чиройли янгилик, балки ишда фойдали восита ҳамдир. Бундан ташқари, ушбу модель бақувват «темир» билан жиҳозланган, бунинг ёрдамида сиз ижодий вазифаларни бажаришда ноутбукка бемалол ишонишингиз мумкин бўлади.

Бу мақоланинг қаҳрамони юқори самарали «мағиздан» иборат — Intel процессори, NVIDIA видео картаси ва ASUS IceCool Plus эксклюзив совутиш тизими, ёрқин хусусиятларни ўз ичига олган асосий сенсорли OLED-дисплейи ва иккинчи қулай ScreenPad Plus экранига эга. Бундан ташқари, у керакли улагичлар ва бошқа фишкалар билан жиҳозланган бўлиб, чиройли замонавий корпусга эга.

Ундан қайси мақсадларда фойдаланса бўлади?

реклама

Zenbook Pro 14 Duo OLED ўзидан аввалги модель Zenbook Duo 14`дан сезиларли даражада фарқланади. Жумладан, 2022 йилги модель анча кучлироқ «темир» билан ишланган ҳамда тасвирни янгилаш частотаси 120 Гц бўлган замонавийлаштирилган OLED-дисплейга эга. Шундай қилиб, Pro 14 Duo мутахассисларнинг мураккаб вазифаларини бажариш учун бақувват иш воситасига айланди.

Шу билан бирга, ноутбук улкан лойиҳаларнинг мобиль яратувчиси бўлишга қодир ўзининг асосий афзалликларини сақлаб қолди: ихчам ўлчамларга эга нозик ва енгил корпус.

Иккита сифатли экран — икки баробар фойдали иш коэффициенти

реклама

Бозорда тақдим қилинган ноутбукларнинг хилма-хиллиги орасида янги модель нафақат чиройли маҳсулотлиги, балки фойдали иккинчи иш майдонига айланишга қодир бўлган иккита сенсорли OLED-экранининг мавжудлиги билан ажралиб туради. Zenbook Pro 14 Duo OLED`нинг ўзига хос хусусияти cтилус билан ишлашни қўллаб-қувватлашдир, бунинг натижасида рассомлар ва дизайнерлар аниқ ва қулай восита билан контент яратиши мумкин.

Биринчи, асосий экран диагонали 14,5 дюйм, тиниқлиги 2,8К — 2880×1800 пикселдир. 16:10 томонлар нисбатли дисплейнинг периметри бўйлаб ингичка рамка жойлашган. Унинг шарофати билан экран сатҳни 93% гача эгаллаб, рамкасиз эффектни яратади.

Матрица тасвирини янгилаш частотаси юқори 120 Гц, жавоб вақти эса атиги 0,2 мс. Улар биргаликда динамик саҳналарнинг силлиқ кўринишини таъминлайди ва энг қизиғи, бундай OLED-экрани 165 Гцли юқорироқ янгиланиш частотаси ва жавоб вақти 3 мс бўлган IPS-технологияси бўйича тайёрланганидан кўра тезроқ ишлайдиган модель деб танилган, чунки визуал артефактлар ажратиб бўлмайдиган минимал даражагача камайтирилган.

реклама

Zenbook Pro 14 Duo OLED асосий дисплейи 100% DCI-P3 кинематографик рангли қамровга, Pantone томонидан сертификатланган ранг аниқлиги ва HDR-кенгайтирилган динамик диапазонга эга. Ушбу хусусиятлар туфайли ноутбук лол қолдирадиган даражада деталлаштирилган, ҳақиқатга яқин тасвирларни тақдим қила олади ва улар оддий экрандагидан янада мазмунли, ҳаётий кўринади.

Ультрабукнинг OLED-дисплейи суюқ кристалл дисплейларга қараганда 70% камроқ зарарли кўк нур тарқатади, бу эса катталар ва болаларнинг кўзлари учун анча қулайроқдир. Бу хусусиятлари TUV Rheinland Low Blue light ва SGS мустақил лаборатория сертификатлари билан тасдиқланган. Бундан ташқари, OLED-дисплей жуда юқори даражадаги контрастлик даражасига ва 550 кд/м² гача ёрқинликка эга.

Ноутбук қопқоғини очганингизда, ScreenPad Plus автоматик равишда фойдаланувчи учун қулай бурчакка кўтарилиб, асосий дисплей билан деярли чексиз иш жойини яратади. У эгасига тизим билан ўзаро алоқада бўлиш учун кенгайтирилган вариантларни тақдим этади, бу операцион тизим учун шу вақтнинг ўзида қўшимча муҳит яратади ва унга исталган иловани кўчириш имкони пайдо бўлади.

реклама

Гаджет билан ишлаш қулайлигини янги даражага олиб чиқиш учун ноутбукка иккинчи дисплей зарур. Масалан, ScreenPad Plus ойначасига Adobe Premiere, Photoshop, After Effects, Lightroom Classic иловаларини бошқариш унсурларини чиқариш мумкин. Келажакда улар қатори янада кенгайши кутилмоқда. Экран тўртта бошқариш усулини тақдим этади: айланма шкала, тугма, слайдер и скроллинг. Улар ёрдамида сиз, масалан, қатламнинг шаффофлиги, чўтка ҳажми, рангларнинг тўйинганлиги ва бошқа параметрларни ўзгартиришингиз мумкин.

ScreenPad Plus диагонали 12,7 дюм. Бошқа кўрсаткичлари ҳам шундай юқори: тиниқлиги — 2,8К, тасвирнинг янгиланиш частотаси худди асосий дисплей каби 120 Гц. Томонлар нисбати 32:10 ўлчамли қўшимча юпқа рамкали сезувчан экран антиблик қопламага, 100% DCI-P3 ранг қамрови ва 500 кд/м² гача ёрқинликка эга.

Натижада Zenbook Pro 14 Duo OLED қўш экранларининг замонавий хусусиятлари ва истисно имкониятлари ижодий иш вақтида иш макони чегараларини кенгайтиришга қодир.

Юқори қуват ва автономия

реклама

Zenbook Pro 14 Duo OLED қўш экранларининг ажойиб хусусиятлари ва имкониятларига қарамай, унга фақат мазкур функцияларга эга бўлиш етарли эмас. Ресурс талаб қиладиган ижодий вазифаларда қулай ишлаш учун ASUS муҳандислари ноутбукни иловалар билан қотиб қолишларсиз ишлаш ва юқори график созламаларида оғир ўйинларни ўйнаш имконини берувчи флагман «темири» билан жиҳозлашди.

Харидорнинг эҳтиёжлари ва имкониятларига қараб, ушбу компьютер ичига Intel Core i9−12900H процессори, кучли NVIDIA GeForce RTX 3050 Ti видеокартаси, 32 Гб гача оператив хотира ва юқори тезликдаги 2 Тб ҳажмга эга қаттиқ жисмли тўплагич жойлаштирилди.

Intel Core i9−12900H чипи 6 та ишлаб чиқарувчи ва 8 та энергия тежовчи ядролардан иборат бўлиб, улар 5,0 гГц гача частотада ишлайди ва юкламани процессорга динамик тақсимлаш имконини беради. 4 Гб га эга видеохотирали студия классдаги GeForce RTX 3050 Ti видеокартаси билан бирга ноутбук тизими ҳатто 3D рендеринг ва видеомонтаж каби мураккаб вазифаларда ҳам юқори тезликни беради.

реклама

Ноутбук очилганда иккинчи экран катта вентиляцион очиқ жойни очадиган бурчак остида корпус устида кўтарилади. Компьютер AAS Ultra фаол аэродинамик тизим билан жиҳозланган бўлиб, бу тизим Zenbook Pro 14 Duo OLEDни IceCool Plus эксклюзив технологияси билан бирга совутиш устида ишлайди. У 12 В шамоллатгич (вентилятор), иккита иссиқлик трубкасидан иборат бўлиб, ноутбукнинг умумий термал пакетини 85 Вт гача жамлайди.

Zenbook Pro 14 Duo OLED ичида 76 Вт/с аккумулятор мавжуд бўлиб, у 9,5 соатгача батарея қувватини таъминлайди. Демакки, оддий вазифаларни бажараётганда, ноутбукнинг қуввати (заряди) бутун иш кунига етиши керак. Керакли энергияни тезда тиклашда сизга 100 Вт қувватга эга Power Delivery комплект блоки ёрдам беради.

Керакли улагичлар

Zenbook Pro 14 Duo OLED профессионаллар фойдаланиши учун мўлжалланган бўлиб, у нафақат USB-С жуфтлиги, балки иш учун зарур бўлган бошқа портлар билан ҳам таъминланган.

Қурилманинг чап томонида, совутиш тешиклари ёнида аудиоулагич, ўнг томонида эса битта USB 3.2 Gen2 Type-A ва иккита Thunderbolt 4 USB-C мавжуд бўлиб, улар 40 Гбит/с тезлик билан маълумотларни узатишни таъминлайди. Micro SD учун картридер, зарядлаш порти ва HDMI 2.1 ноутбукнинг орқа томонида жойлашган.

Элегант дизайн

реклама

Фойдаланишда қулайлиги ва кучли ички қисмларига қарамай, Zenbook Pro 14 Duo OLED чиройли элегант металл корпусга эга. Унинг қопқоғида А ҳарфи кўринишидаги ҳаммага таниш ёритиладиган янги логотип-монограмма мавжуд. Ялтирамайдиган қора корпус олефоб қопламага эга бўлиб, юзасидаги ифлосланишни имкон қадар камайтиришга имкон беради.

Аммо ноутбукни қўлда нафақат материаллар ва корпуснинг қулай шакли туфайли ушлаш ёқимли. У енгил, — атиги 1,7 кг ва ингичка, — 17,9 мм, шунинг учун иш чегаралари «йўл-йўлакай» кенгайиб бораверади. Бундай ноутбук ёрдамида фотосуратлар ва видеоларни таҳрирлаш, чизмалар ва жадвалларни текшириш ёки учрашувлар ташкил қилиш ва режаларни ёзиб олиш, ҳатто уни қўлингизда ушлаб туриш ёки тиззангизга қўйиш мумкин.

Бундай ноутбук ёрдамида ҳатто уни қўлингизда ушлаб ёки тиззангизга қўйган ҳолда фотосуратлар ва видеоларни таҳрирлаш, чизмалар ва жадвалларни текшириш ёки учрашувларни ташкил қилиш ва режаларни ёзиш мумкин.

Клавиатура и тачпад ErgoSense

реклама

Ноутбук билан ишлаш қулайлиги учун унинг экрани ва кучли жиҳозларидан кейин учинчи муҳим компонент бу доимий алоқада бўлишингиз керак бўлган клавиатура ва тапчад ҳисобланади. Ишдан қониқиш даражаси ва унинг давомийлиги улар билан алоқага киришишингизга боғлиқ, чунки ноутбукнинг клавиатураси ва тапчади ноқулай бўлса, улардан имкон қадар камроқ фойдаланишни хоҳлайсиз.

Zenbook Pro 14 Duo OLED ҳар қандай ишни осон ва қулай бажарадиган ErgoSense клавиатураси ва тапчади билан жиҳозланган. Клавиатура тугмалари силлиқ юзага ва бармоқ учига мос келадиган 0,2 мм ботиқ шаклга эга. Тугмалар ҳаракатланиши 1,4 мм ни ташкил қилади, шунинг учун клавиатурада ёзиш ва бошқа манипуляциялар кўп ҳаракат талаб қилмайди.

Клавиатуранинг ўнг томонида жойлашган ноутбукнинг тачпади катта намлаш бурчакли гидрофобик қопламага эга. Ушбу қоплама сирт силлиқлигининг сезувчанлигини оширади ва тегинганда ипакдек майин ҳис этилади. Шунингдек тачпад сиртига ифлосланишлардан ҳимоя қилувчи олеофоб қоплама юргизилган.

Ажойиб овоз

реклама

Zenbook Pro 14 Duo Harman Kardon фирмаси мутахассислари томонидан сертификатланган аудиотизим билан жиҳозланган ва овоз жиҳатдан кўпгина замонавий ноутбукларни ортда қолдиради. Ноутбукнинг стереодинамиклари кучли ва деталлаштирилган паст частоталар билан товуш чиқара олади. Шу сабабли ҳам мусиқий композицияларни тинглаш, уларни ёзиш ва контентни кўриш завқини биринчи ноталарданоқ ҳис этиш мумкин.

Компьютер динамикларидан чиқадиган товуш Dolby Atmos фазовий аудио эффектлари орқали қайта ишланади, бу эса фильм томоша қилиш ва мусиқа тинглаш пайтида «шўнғиш» эффектини кучайтиради. Бундан ташқари, Zenbook Pro 14 Duo OLED аудиотизимида овознинг бузилишини бостирувчи ва баланд овозда мусиқа тинглаш вақтида динамикларнинг шикастланишига йўл қўймайдиган ақлли кучайтиргич мавжуд.

Қисқача хулосалар

реклама

Zenbook Pro 14 Duo OLED — бу талабчан иловаларда ишлаш учун максимал фойдаланиш майдонига муҳтож бўлган ижодкорлар учун кучли ва чиройли мобиль ечим. Шоҳона корпус, замонавий хусусиятларга эга иккита ёрқин сенсорли экрандан ташқари, ноутбук бақувват «темир», зарур улагичлар ва чуқур сифатли овоз билан ҳам мақтана олади.

Батафсил маълумотни берилган ҳавола орқали олишингиз мумкин.

Сиз Zenbook Pro 14 Duo OLED моделини Ўзбекистондаги электроника дўконларида, шунингдек АSUS расмий ҳамкоридан сотиб олишингиз мумкин: age.uz.

Реклама ҳуқуқлари асосида.