1 мартда Куала-Лумпур-Тошкент йўналишида биринчи чартер рейс амалга оширилади, дея хабар бермоқда Uzbekistan airports матбуот хизмати.

Рейслар ҳар ўн кунда бир марта Airbus А330 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Малайзия авиаташувчиси илк парвозини Ўзбекистоннинг Osmon Aero сайёҳлик оператори билан келишув доирасида 2022 йил 9 июль куни амалга оширган эди. Malaysia Airlines штаб-квартираси Селангор штатида жойлашган Малайзиянинг миллий давлат авиакомпанияси ҳисобланади.