АҚШ ва Канаданинг айрим қисмларида -50 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда

Канада ва АҚШдаги қарийб 100 млн киши бу жума ва шанба кунлари қаттиқ совуқни бошдан кечиради, дея хабар қилмоқда BBC

Шимолий Америка қитъасининг баъзи ҳудудларида Арктика қисмида ҳаво ҳарорати баъзи ҳудудларда -50 даражагача пасаяди, дея огоҳлантирмоқда метеорологлар.

Уларнинг қўшимча қилишича, бундай об-ҳавода одам 10 дақиқадан камроқ вақт ичида музлаб қолиши мумкин. Шу боис Канаданинг марказий ва Америка шимоли-шарқидаги кўплаб штатларнинг аҳолисига уйда қолишни маслаҳат беришмоқда.

Душанбадан бери АҚШда ноқулай об-ҳаво туфайли камида 11 киши ҳалок бўлди. Хусусан, ҳафта бошида муз бўрони туфайли Техасда саккиз киши, Оклахомада икки ва Арканзасда бир киши ҳалок бўлди.


Кобулда президент қароргоҳи жойлашган туманда портлаш содир бўлди, икки киши жабрланди

Кобулдаги портлашда камида икки киши жабрланди, ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодиса юзасидан тергов бошлади, дея маълум қилди Кобул полицияси матбуот котиби Холид Задран.

дайжест, жаҳон янгиликлари

Афғонистон пойтахтининг президент саройи ва қатор ҳукумат бинолари жойлашган иккинчи туманида портлаш содир бўлди.

Полиция вакилининг сўзларига кўра, портловчи мослама машина кузовига бириктирилган.


Хитойда COVID-19га қарши чора-тадбирлар бекор қилингандан кейин 80 минг киши вафот этди

Хитой Касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш маркази маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 8 декабрида ХХРда COVID-19 инфекциясига қарши сиёсат юмшатилган ва барча чекловчи чоралар олиб ташланганидан буён мамлакат касалхоналарида 80 мингдан ортиқ одам инфекция натижасида вафот этган, дея хабар қилди РИА Новости.

2022 йил 25 декабрда Хитой соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси мамлакатдаги эпидемиологик вазият бўйича кундалик статистик маълумотларни эълон қилишни тўхтатди. Шундан сўнг, Хитой Касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш маркази 2023 йил 15 январдан бошлаб пандемиянинг бутун даври учун эмас, балки фақат 2022 йил 8 декабридан бошлаб ҳафталик хулосани нашр эта бошлади.

Шундай қилиб, 2022 йилнинг 8 декабридан 2023 йилнинг 2 февралига қадар Хитой касалхоналарида 82 238 киши коронавирус инфекцияси натижасида келиб чиққан нафас етишмовчилиги ёки COVID-19 инфекцияси келтириб чиқарадиган турли касалликларнинг кучайиши натижасида вафот этди.


Франция ядровий реакторларнинг ишлаш муддатини узайтиришни кўриб чиқмоқда

Франция ядровий реакторларнинг ишлаш муддатини 60 йил ва ундан кўпроққа узайтириш имкониятларини ўрганади. Бу ҳақда Синьхуа Елисей саройига таяниб маълум қилди.

Президент Эммануэл Макрон раислигидаги Ядро сиёсати қўмитаси йиғилишидан сўнг эълон қилинган пресс-релизга кўра, тадқиқотдан мақсад «узоқ муддатда углеродсиз ва рақобатбардош электр энергияси» ишлаб чиқариш учун мавжуд реакторларнинг ишлаш муддатини узайтиришдир.

Ўтган йили Макрон камида олтита янги авлод EPR2 реакторларини қуриш ва мамлакат ядро секторини жонлантириш режаларини маълум қилган эди. Жума кунги йиғилишда Ядро сиёсати қўмитаси тегишли қисқа ва узоқ муддатли муаммоларни муҳокама қилди.

Қўмита, шунингдек, февраль ойи охирида олтита янги реактор қуриш режалари бўйича очиқ мунозара ўтказишга келишиб олди.


Руандада маккажўхори қуритиш ускунаси қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди ва 36 киши жароҳатланди

Жума куни Руанда пойтахти Кигали чеккасидаги Гасабо туманида маккажўхори қуритиш ускунаси устига қулаши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, 36 киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий амалдор маълум қилди.

«Авария маҳаллий вақт билан тахминан 08:30 да содир бўлди. Қуритиш ускунаси маккажўхори бошоқлари оғирлигидан қулаб тушди», — деди Русороро сектори масъул котиби Дезире Нсабимана журналистларга.

«Жароҳатланганлар ичкарида дон текшираётганда жиҳоз қулаб тушди», деди ва жароҳатланганлар Масака туманидаги яқин орадаги шифохонага етказилган.

Полиция воқеа сабабларини ўрганаётганини билдирди.


18 ёшли канадалик қиз биринчи уринишдаёқ лотереяда 36 млн доллар ютиб олди

18 ёшли канадалик Жулиетт Ламур биринчи уринишдаёқ Миллий лотереянинг 48 млн Канада доллари (35,8 млн АҚШ доллари) жекпотини ютиб олди ва лотерея тарихидаги энг ёш ғолибга айланди, дея хабар бермоқда BBC.

дайжест, жаҳон янгиликлари

Канада матбуотининг таъкидлашича, қиз дарҳол молиявий менежмент бўйича менежер бўлиб ишлайдиган отасига мурожаат қилди.

Жулиеттнинг сўзларига кўра, у қизига лотерея чиптасини тўлдиришни маслаҳат берган.

Унинг сўзларига кўра, у бошини йўқотиш ниятида эмас ва ўз капиталини тўғри бошқаришни хоҳлайди.