Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида жойлашган Ахсикент шаҳри харобаларидан ноёб тангалар, Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар ва минг йиллик Дамашқ қиличлари топилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Минг йил аввалги машҳур қиличлар топилгани ва уларнинг ватани айнан Ахсикент экани бизни ҳайратлантирмай қўймайди. Хитой манбаларида Ахсикент шаҳристони дарвозалари олтиндан бунёд этилгани ҳақида ёзилган. Маҳаллий аҳоли ўртасида ушбу дарвоза Сирдарё тубида қолиб кетгани ҳақида ривоятлар юради. Улар, албатта, тарихий ҳақиқатларга асосланган, — дея фикр билдирди хорижий экспертлар.

Ҳудудда тайёрланган Дамашқ қиличлари, Шаҳристоннинг олтин дарвозаси, ноёб тангалар ва Ахсикент ёдгорлигидан топилган Афросиёб ва Варахшадаги каби Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар ҳақида National Geographic туркум кўрсатувлар тасвирга олади. Айни кунларда археологлар туманда жойлашган ёдгорликда тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

Реставраторлар гуруҳи томонидан деворий суратлар ва ганчкорлик буюмларини таъмирланмоқда, буюмлар музейга қўйилди.