10 январь куни Самарқанддаги Family Park савдо марказида Volkswagen E-bora электромобилининг тантанали тақдимоти, халқаро пул ўтказмалари акциясининг расмий якунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди ва тадбирнинг фаол иштирокчилари учун бошқа кўплаб совғалар ўйналди.

Volkswagen E-bora электромобилининг расмий тақдимоти Agrobank бошқарув раиси ўринбосари — Воҳид Очиловга топширилди. Бундан ташқари, меҳмонлар DJ King Macarella`нинг замонавий мусиқалари ва ёш ижрочи Ёрқинхўжа Умаровнинг хитларидан баҳраманд бўлишди ҳамда «Agrobank»нинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шундай қилиб, «Агробанк» махсус акцияси ғолиби наманганлик Шокир Дадахонов бўлди.

Бундан олти ой аввал «Аргобанк» хориждан онлайн пул ўтказмалари хизматлари фойдаланувчилари учун махсус акцияни эълон қилган эди. Бу даврда 35 та iPhone 13 смартфони ва Chevrolet Nexia 3 автомобили ғолиблари аниқланди.

Акция иштирокчилари «Аргобанк» пластик карталарига ҳар ойда камида 2 млн сўм (ўртача 200 АҚШ доллари) миқдорида онлайн пул ўтказмаларини амалга оширдилар. Акция якунига кўра, 10 июндан 25 декабргача 1,4 млн нафар мижоз иштирок этди.

Пул ўтказмалари асосан Россия, Жанубий Корея, Туркия ва бошқа давлатлардан амалга оширилди.

Реклама ҳуқуқлари асосида.