11 январь куни ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Uzbekistan Airways рейслари, жумладан, Тошкент-Фарғона-Тошкент, Фарғона-Истанбул-Фарғона, Тошкент-Термиз, Термиз-Москва, Тошкент-Санкт-Петербург-Тошкент, Тошкент-Самарқанд ва Наманган-Уфа-Наманган кечикиб амалга оширилади, деб хабар берди компания матбуот хизмати.

Шунингдек, Наманган-Бухоро-Наманган ва Наманган-Самарқанд-Наманган қатновлари ҳам ноқулай об-ҳаво шароити сабабли бекор қилинди. Йўловчилар бекор бўлган авиақатновлар авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олиш ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эга.

Uzbekistan Airways АЖ ахборот хизмати келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўради.

Маълумот учун, Ўзбекистон халқаро аэропортларидаги чекловлар, рейсларнинг бекор қилиниши ва кечикиши ҳақидаги сўнгги маълумотларни қуйидаги ҳаволалар орқали олиш мумкин:

  • @UzairportsBot Telegram ботида;
  • +998 (55) 501−47−50 Ягона алоқа марказида;
  • Тегишли авиакомпанияларнинг ваколатхоналарида;
  • Uzbekistan Airports`нинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида.