Январь ойининг совуқ ҳавоси яқинлашмоқда. Asialuxe Travel миллий туроператори 2023 йилни саёҳатдан бошлашни таклиф қилади. Миллий туроператор бутун оиланинг истакларини инобатга олган ҳолда ва оилавий бюджетга зарар етказмасдан яқин кунларда қаерга жўнаб кетиш мумкинлиги ҳақида сўзлаб берди.

27 январь куни Asialuxe Travel билан Тошкентдан Шри-Ланкага 2023 йилдаги илк чартер рейсларидан бири жўнаб кетади. Шри-Ланка — бу ҳақиқий завқ тортиқ қиладиган Жанубий Осиёдаги меҳмондўст орол. Орол биринчи тоифали пляжлар, замонавий меҳмонхоналар ва қадимий диққатга сазовор жойларга бой. Бу ҳатто тажрибали саёҳатчини ҳам ҳайрон қолдириш ва хурсанд қилишга қодир бўлган курорт.

Таътилни Шри-Ланкада ўтказиш учун 10 сабаб

Ноёб табиат ва иқлим. Саёҳат вақтида чексиз қумли пляжда қуёш нурларидан баҳраманд бўлган ҳолда Ҳинд океани соҳилида тропикларни ҳис қилиш, Буддизмнинг қадимий жойлари ва 2250 ёшдан ошган Бодхи дарахтини кўриш, миллий қўриқхонада сафари уюштириш, оролнинг марказий қисмида ўртача иқлимдан баҳраманд бўлиш, шаршараларни томоша қилиш, баланд тоғларда салқинликни сезиш ва у ердан цейлон чойи ўсадиган туман ортидаги плантацияларни кўриш мумкин.

реклама

Аҳолининг меҳмондўстлиги. Бу ердаги аҳоли жуда меҳмондўст ва одамларни мамнуният билан ўз уйларига таклиф қилишади. Дастлаб атрофда ҳамма сизга табассум қилиши ноодатий туюлиши мумкин. Лекин сафардан қайтганингизда орол аҳолисининг эзгу табассумлари ҳақида хотиралар сизни совуқ ҳавода иситиши мумкин.

Бой маданий мерос. Шри-Ланканинг маданий бойлиги UNESCO томонидан тан олинган, мамлакатнинг 6 та археологик ёдгорликлари бутунжаҳон мероси объектлари деб эълон қилинган:

  • Анурадхапура муқаддас шаҳри — биринчи қадимий пойтахт;
  • Полоннарува қадимий шаҳри — иккинчи қадимий пойтахт;
  • Дамбулладаги олтин ғор ибодатхонаси;
  • Сигирия қоясидаги арслон қўрғони;
  • Муқаддас Канди шаҳри — охирги қироллик пойтахти;
  • Қадимий Галле шаҳри ва унинг қўрғони.

реклама

Меҳмонхоналар. Шри-Ланкада меҳмонхоналарнинг турли вариантлари мавжуд.

Коломбода сиз замонавий беш юлдузли меҳмонхоналар, шунингдек, ўтган юз йилликнинг жозибаси ва романтикасини ҳис қилиш мумкин бўлган мустамлака даврнинг меҳмонхоналарини топишингиз мумкин. Оролда ҳайратланарли даражада чиройли бўлган меҳмонхоналар ҳам мавжуд. Соҳилда, айниқса ғарб ва жанубда кўплаб резорт-меҳмонхоналар мавжуд. Тинч ва сокин жойлар ҳамда ташриф буюрувчиларнинг катта оқими ва кўнгилочар машғулотларга эга жойлар бор. Кичик саёҳатчилар учун доимо машғулотлар топилади, ота-оналар эса бемалол ҳордиқ чиқариб, куч тўплаб олишлари мумкин.

Спа. Спа-муолажалар ва аюрведа соғлиқни яхшилаш, дам олиш ва ёшаришга ёрдам беради. Аюрведа — мегаполис аҳолисида кўплаб учрайдиган касалликларнинг олдини олишга ёрдам берадиган тиббиётнинг қадимий йўналиши. Спа-муолажалар ва массаж эса дам олишга ва ички ҳамоҳангликка эга бўлишга ёрдам беради.

All Inclusive. Саёҳатчилар учун All Inclusive тизимида овқатланиш муҳимлигини Asialuxe Travel жуда яхши билади. Шри-Ланкада ҳам Туркия ва Мисрдаги каби уч маҳалли овқатланиш ва ичимликларни ўз ичига оладиган All Inclusive тизимли меҳмонхоналар бор. Дам олишни Шри-Ланкада, океан ёнидаги беш юлдузли меҳмонхонада овқатланиш билан ўтказишдан ҳам яхшироқ нима бўлиши мумкин?

Ҳамёнбоплик. Шри-Ланкада қулай нархларда дам олиш ва саёҳат қилиш мумкин. Тежаб қолиш истаги билан бир киши 100 долларга бир ҳафта яшаши мумкин, бунда турли курортлар ва шаҳарларни айланиш мумкин.

реклама

Гастрономик туризм. Кўплаб саёҳатчилар Шри-Ланкадаги таомлар кўп жиҳатдан ҳинд таомларига ўхшайди деб ўйлашади: гуруч, денгиз маҳсулотлари, мевалар, карри, зираворлар. Ҳақиқатдан ҳам зираворлар ва тўғридан-тўғри орол тарихи билан боғлиқ ўхшашликлар ҳам бор. Турли халқлар билан ўзаро муносабат туфайли Шри-Ланка таомларига бошқа давлатларнинг лаззатлари ҳам кирди. Шу тариқа бу ерликларнинг дастурхонида кабоб, бириани палови, омлет, пудинг ва тефтел пайдо бўлган. Оролда Halal овқатланиш концепциясига эга меҳмонхоналар ҳам бор. Шри-Ланка таомлари хилма-хил ва ҳар бир кишига маъқул келади.

реклама

Фаол дам олиш. Орол — виндсёрфинг, сув чанғиси, сув мототцикли, сёрфинг, елкан спорти ва сув остида сузиш учун тоғри келадиган жой. Бу ерда бутун йил давомида каяк ва каноэда сайр қилиш ҳамда буларни пиёда сайр ва кемпинг билан бирлаштириш мумкин.

Instagram-локациялар. Саёҳатга бориб, расм олиб келмаслик — бундай нарса ижтимоий тармоқлар асрида бўлмайди. Қуйида Шри-Ланкадаги Instagram-локациялар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

  • The Coconut Tree Hill;
  • Демодара илмоғи;
  • Дондра маёқчаси;
  • Жетавана ҳовончаси;
  • Диялума шаршараси ёки «Келин фатаси»;
  • Мирисса;
  • Пиннавела филлар уйи;
  • Диквелла;
  • Китулгала шаҳри;
  • «Яла» миллий боғи.

Йўналишлар, нархлар ва парвоз шароитлари ҳақидаги батафсил маълумотни asialuxe.uz сайти ва қуйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин: (+998) 71−211−22−22, (+998) 71−201−77−77.

Туристик тўпламларни банд қилишда максимал қулайлик учун Google Play ва AppStore да мавжуд бўлган Asialuxe Travel мобил иловасини юклаб олишингиз мумкин.

Туристик тўпламларни Asialuxe Travel компаниясининг сотув офисларида ва Ўзбекистоннинг барча туристик агентликларида топишингиз мумкин.

Asialuxe Travel — сизнинг миллий туроператорингиз.

Сайт: asialuxe.uz
Telegram: t.me/Asialuxe
Қайноқ турлар: t.me/asialuxehottours
Facebook: fb.com/asia.luxe.travel
Instagram: @asialuxe.travel

Реклама ҳуқуқлари асосида.