Янги йил арафасида ва ундан кейин пойтахтнинг ҳар бир туманидаги майдон ҳамда боғларда арчалар ўрнатилади, деб хабар бермоқдаТошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 25 декабрдан 5 январгача пойтахтда болалар ва катталар учун кўнгилочар тадбирлар бўлиб ўтади.

Тошкент байрам арчалари қуйидаги манзилларда ўрнатилади:

Юнусобод тумани:

  • шаҳарнинг бош арчаси — Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси олдидаги майдонда.

Шайхонтоҳур тумани:

  • «Наврўз» боғи, «Анҳор-Локомотив» истироҳат боғи ёнида;
  • Tashkent city боғида.

Мирзо Улуғбек тумани:

  • Central Park (собиқ Тельман) боғи;
  • «Янги Ўзбекистон» боғи;
  • «Локомотив» боғида ўрнатилади.

Чилонзор тумани:

  • Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи;
  • «Humo Arena» муз саройи олдидаги майдонда.

Шунингдек, Миробод тумани Фурқат номидаги маданият ва истироҳат боғида, Бектемир туманида Food City савдо мажмуаси олдидаги майдонда, Сергели туманида «Марказий хиёбон» боғида, Янгиҳаёт туманида Index савдо мажмуаси ҳудудида, Олмазор туманида «Беруний» метро бекати яқинидаги майдонда, Учтепа туманида «Сеул эко» боғида, Яккасарой туманида «NEXT» кўнгилочар-савдо марказида, Яшнобод туманида Ашхобод боғи ҳудудида, «Авиасозлар» саройи олдидаги майдонда ўрнатилади.

Янги йил байрамлари ташкилотчиси — Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ҳисобланади.