«Ўзгидромет» марказининг хабар беришича, 28 ноябрь, душанба куни республика бўйича ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Қолган ҳудудларда эса туман тушиши эҳтимоли мавжуд. Ҳаво ҳарорати кундузи +12…+ 17 даражани, шимолда 0…+5 даражани ташкил этади. Баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучаяди.

Сешанба ва чоршанба кунлари шимолдан ташқари Ўзбекистон бўйлаб айрим жойларда ёмғир ёғади. 29 ноябрда баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучаяди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ушбу кунларда ҳарорат кечаси ва кундузи +5…+10 даражани ташкил этади.

Шунингдек, 1 декабрга ўтар кечаси Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Ҳарорат кечаси 0…+5 даража атрофида бўлади, кундузи эса +2…+7 даражадан ошмайди.

2 декабрда мамлакат ҳудудида кам булутли ва совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

29 ноябрь — 1 декабрда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик вақти-вақти билан кучли бўлади.