Канада

1986 йилда Мексикадаги жаҳон чемпионатида дебют қилган ушбу жамоа жаҳон чемпионатига иккинчи марта бормоқда. Ўшанда канадаликлар совет томошабинлари кўз ўнгида СССР билан (гарчи СССР терма жамоаси ўзининг иккинчи таркиби билан ўйинга тушган бўлишса-да) ўйиндаги муросасизлиги билан эсда қолишган. Бироқ улар гуруҳдаги учта ўйинда ҳам мағлуб бўлишган.

Инглиз мураббий Жон Хердманнинг «Канада-2022» лойиҳаси муваффақиятсизликка учраши мумкин, аммо жамоа сенсацияни юзага келтириши мумкин ва ҳеч бўлмаганда зериктирмаслиги аниқ. Футболга бефарқ бўлмаган ҳар бир инсон биладики, ҳар қандай жаҳон чемпионати ҳамиша сюрпризларга бой бўлади. Гуруҳ таркибига қисқача назар ташлайдиган бўлсак, айнан Канада шундай ажойиб сюрприз бўлиши мумкинлигини кўрамиз.

Фото: Дэррил Дайк / Canadian Press

«Қизиллар» Америка қитъасидаги футболчилар ва мураббий ўртасида ўзаро тушуниш муаммоси бўлмаган кам сонли жамоалардан биридир. Ўзини «хоббит» (бўйи — 165 см) деб атайдиган Хердманнинг таржимаи ҳолини қисқача таърифлаган ҳолда унинг барча камчиликлари ва у ҳақдаги қизиқарли фактларни қамрай олмайди — у ўз қўл остидагилари учун шахсий доирадаги кимса ролида эмас, балки катта ўртоқ ролида гавдаланади.

Бугунги кунда «Бавария» футболчиси Алфонсо Дэвис, Франциянинг «Лилл» жамосидан Жонатан Дэвид, КОНКАКАФ зонасида жаҳон чемпионати саралаш тўпурари бўлган Кайл Ларин каби жамоа етакчилари аллақачон ана шундай «ишонч доираси»га киришган. Ушбу учликдаги биринчисининг танаси мунтазам равишда синовлардан ўтмоқда (коронавирус, мия чайқалиши) ва Қатарга сафар олдидан унинг спорт формаси саволлар туғдиради. Аммо Хердман ўйин схемасини қандай тиклашни билади ва 39 ёшли Атиба Хатчинсон асосий вазифаларни бажаришда доимо захира ўриндиғидан туриб ёрдам беришга тайёр.

Мухлислар томонидан психологик босим бўлмаса, канадаликлар плей-оффга чиқишга қодир: Бельгия ва Хорватиядаги ноаниқлар бунга жуда яхши имкон беради.

Бельгия

Қатарда «қизил иблислар» 13 марта жаҳон чемпионатида иштирок этади. Фақатгина ўтган сафар, яъни 2018 йилда Россияда бельгияликлар прагматик инглизлар билан баҳсда бронза медалини қўлга киритиб, ўзларининг энг яхши натижасини кўрсатишга муваффақ бўлишди.

ЖЧ-2022 ярим ҳимоячи Кевин де Брюйне ва дарвозабон Тибо Куртуа авлодининг «оққуш қўшиғи» бўлади, улар аслида ҳозирги Бельгия терма жамоасининг энг кучли ўйинчилари бўлиб қолаверади. Жамоа устози Роберто Мартинес жамоани унчалик ўзгартирмади ва жамоа 2022 йилги жаҳон чемпионатига собиқ етакчилар билан боради. Бундай вазиятларда ҳар доим умид мусобақа давомида олиб бориладиган захираларга боғлиқ бўлиб қолади.

Фото: BelRedDevils / Twitter

Ҳимояни Вертонген-Алдервейрелд дуэти бошқаради: кимдир тажриба ҳақида айтиши мумкин, аммо биз Бельгия термасига қарши маълумотларни келтирганда уларнинг иккаласининг ёшини қўшганда 69 ёшга тенг бўлишини айтишдан тортинмаймиз. Де Брюйне бошчилигидаги ярим ҳимоя Европа деярли барча топ чемпионатларидаги футболчилардан иборат, аммо улар энди унчалик ҳам хавфли кўринмаяпти. 35 ёшли Дрис Мертенс ва 29 ёшли Миши Батшуайи кучли ҳужумчилардан деб тан олинган бўлишса-да, ҳатто Туркиядаги жамоаларни ҳам камдан-кам қўрқитишади.

Бундай тенг гуруҳда бельгияликлар ҳатто биринчи ўриндан ҳам плей-оффга чиқишга қодир. Аммо «қизил иблислар»нинг тўрт йил олдинги натижасини такрорлаш имконсиздек кўринади.

Хорватия

Адриатика соҳиллари терма жамоаси олтинчи бор жаҳон чемпионатига бормоқда ва улар жаҳон вице-чемпионлари мақомида иштирок этишади: 2018 йилда Россияда хорватлар фақат Франция билан бўлган финалида мағлуб бўлишди. Бироқ, бу сафар машҳур мемдаги «шашка ўйиними ёки олдинга?» саволида кўпроқ биринчи вариант мосроқдек кўринади: байроқларидаги тасвир сабабли «шашкачилар» деб аталувчи ушбу терма жамоа бу сафар ўтган галгидек жуда узоққа боришмаса керак.

Хорватия термасини бельгиялик ҳамкасби Мартинеснинг ўзига хос ижодий эгизаки Златко Далич бошқаришда давом этмоқда, у авлодлар алмашинуви сабабли кадрлар муаммосига дуч келган ва шунинг учун ўзида мавжуд бўлган футболчилар билан қандай ўйнаш йўлини қидиради.

Фото: HNS_CFF / Twitter

Хорватиянинг деярли барча ҳужумлари марказдан ўтади — кимдир буни қанот ярим ҳимоячиларидан фойдаланиш бўйича мураббийлик ҳаракатларининг етишмаслиги деб ҳисобласа, кимдир техника ва фикр тезлиги эстетикасинда етишмовчилик кўради. Тўрт йил аввал ҳамма жамоанинг асосий двигатели Лука Модричнинг терма жамоадан кетиши муқаррарлиги ҳақида гапирган эди, аммо унинг «Реал» сафидаги сўнгги Чемпионлар лигасидаги ўйини барча скептикларни уялтирди.

Загребнинг «Динамо» клуби посбони Доминик Ливакович анча тажрибали, аммо у ҳалигача ажойиб қутқарувчи сифатида ўзини кўрсатмади. «Интер» ярим ҳимоячиси Марсело Брозович жиддий жароҳат олди ва бу билан бутун хорватларнинг ўрта чизиғини жароҳатлади.

Плей-оффга чиқиш имконияти бўйича анча чалкаш гуруҳда хорватлар учун ҳар бир ўйин ҳал қилувчи бўлиши керак. Ва тажрибага қўшимча равишда, улар учун куч ва чидамлилик каби хусусиятлар керак бўлади.

Марокаш

Марокаш Қатарга ўзининг тарихидаги олтинчи жаҳон чемпионатига боряпти, улар ЖЧда атиги бир марта 1986 йилда Мексикада плей-оффга чиқишган. Ўшанда 1/8 финалда Марокаш Германия билан жаҳон чемпионатидаги энг зерикарли ўйинлардан бирини ўтказган.

2022 йилги жаҳон чемпионатида жамоани терма жамоалардаги фаолиятида учинчи марта асосий футболчилар билан жанжаллашишга муваффақ бўлган Воҳид Ҳалилхожич олиб чиқди. Бу сафар босниялик мураббий Ҳаким Зиеш билан муросасиз муносабатда бўлди ва федерация тақдирга таяниб қолмасликка қарор қилди. Август ойида жамоа бошқарувчиси сифатида маҳаллий мутахассис Валид Реграги эълон қилинди. Унинг Мағрибдаги мураббийлик истеъдоди, маҳаллий «Видад»ни Африка Чемпионлар Лигасида ғалабага олиб келганидан сўнг, катта ғурур билан тилга олина бошланди. Реграгидан Қатарда ишончли натижалар кутилмоқда.

Фото: diskiafrika.co.za

Бундай умидлар жамоада жамланган футболчилар сабабли белгиланган. Ашраф Ҳакими ва Ромен Саисс каби жамоа устунлари ҳужумни тўхтатиш маҳоратини муносиб биринчи пас билан бирлаштиришган. Софян Амрабат тўпларни энг жиддий ҳимоячилардан олиб қўя олади, Юссеф Эн-Несири энг тезкор ҳимоячилардан қочиб кета олади, терма жамоада бир йилдан ортиқ ўйнамаган Зиеш эса бу икки маҳоратга ҳамон эга деб умид қилинмоқда.

Марокаш терма жамоаси қарши ҳужумда ўйнаш учун яхши ўйинчилар жамланмасига эга ва бу услубга таяниб, сюрпризлар келтириб чиқариши мумкин. Улар Қатардаги илк ўйинини хорватлар билан ўтказишади, улар ўйинни «қуритиши» мумкин, позицион ҳужум эса «Атлас шерлари»га хос хусусият эмас.

G гуруҳи билан танишув — 15 ноябрь, сешанба куни «Газета.uz» сайтида.