Германия

«Бундесманшафт» жаҳон чемпионатларида барча медаллар бўйича покерга эришган — 1954, 1974, 1990 ва 2014 йилларда олтин, 1966, 1982, 1986, 2002 йилларда кумуш ва 1934, 1970, 2006 ва 2010 йилги жаҳон чемпионатларида эса бронзани қўлга киритган. Бу сафарги жаҳон биринчилиги Германия учун умумий ҳисобда 21-си ва кетма-кет 18-си бўлади.

Гарчи Германия терма жамоаси саралаш ўйинларида ўз майдонида Шимолий Македонияга имкониятни бой берган бўлса-да, дунёда биринчи бўлиб Қатардаги жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Бироқ, буюк жамоаларга яраша, ҳатто македонияликларга енгилишдан ҳам немислар ўзларига фойда олишди. Муваффақиятсиз Евро-2020да изланишда бўлган Йоахим Лёв ўрнига термага янги мураббий — Ханс-Дитер Флик келди. Унинг раҳбарлигида жамоа йил давомида ўйинда сезиларли ютуқларга эришди.

Германия терма жамоасининг кучли томонларини санаб ўтадиган бўлсак, аввалгидек, дарвозабон ва ҳимоядан бошлаш керак бўлади: бугунги кунда немис жамоасида ҳар бир чизиқда ҳаракат қилувчилар, айниқса посбон Мануэл Нойер сардорлигида, дунёнинг энг кучли футболчиларидан бири ҳисобланишади. Бироқ, янгиланган «моторли» «бундесманшафт»да асосий чемпионлик салоҳиятини майдон марказида кўриш мумкин. «Бавария»ни бошқарганидан кейин Флик Киммих-Горетцка-Мюллер Мюнхен триосини тиклади ва бу жамоанинг йўналишини қайтадан яратди ва мураббийга терма жамоани янада ўзгартириш имкониятини берди.

Фото: IMAGO / ActionPictures

Немис жамоасида заиф томонларни топишга уринмоқчи бўлсангиз, эътиборингиз олдинги чизиққа тушади — «Лейпциг»га қайтган Тимо Вернер ва «Челси»даги унинг собиқ жамоадоши Кай Хаверц ҳар доим ҳам форвард сифатида муваффақият қозонавермайди. Гуруҳдан чиқиш масаласини муҳокама қилишга ҳожат йўқ: 2-турдан ўрин олган Германия ва Испания учрашуви натижаси қандай бўлишидан қатъи назар, ҳар бир жамоанинг имкониятларини чалкаштириб юбориши даргумон.

Испания

2010 йилги жаҳон чемпиони. «Фурия Роха» учун Қатарга саёҳат жаҳон чемпионатидаги 17-иштироки бўлади, 1978 йилдан буён Испания терма жамоаси жаҳон чемпионати финал босқичида доимий тарзда иштирок этиб келмоқда. Ўзларининг энг яхши йилларида испанлар асосан ажойиб жамоавий иш туфайли рақиблардан устунлик бўлиб келишган.

Испанияликлар бош мураббийи Луис Энрике Евро-2020'дан буён ўз жамоаси моделини ишлаб чиқишда давом этмоқда: жамоа юқори прессинг ва тўпга эгалик қилиш бўйича юқори фоизларни намойиш этмоқда. Испанлар учун анъанавий ҳолга айланган «ҳаддан ташқари эҳтиёткор ўйин» кўрсатаётганлик айбловлари бу сафар ўзини кўрсатади. Қатардаги ўзига хос иқлим шароитида рақибни чарм тўпни тортиб олиш учун тер тўкишга мажбур қила оладиган жамоаларда ғалаба қозониш имконияти пайдо бўлади.

Фото: Daisuke Nakashima / RNZ

Тўлиқ назорат — испанлар учун энг яхши ҳимоя. Шунингдек, «Атлетик Билбао»нинг асосий дарвозабони Унай Симон ҳам бор, у муҳим ўйинларда стрессни енгиб ўтишни ва ҳатто «иложсиз» тўпларни ҳам қайтара олишини бир неча бор кўрсатган. «Барселона» футболчиси Жорди Алба ўз клубида чап қанот ҳимоячисидан кўп қиррали футболчига айланди. Энрике ҳам тажриба ва ёшлик уйғунлигидан муҳим мувозанатни топа олди: терма жамоада 2010 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан Бускетс каби тажрибали фахрийлар ва истиқболли ёшлар — Педри, Гави, Фати бор.

Жамоанинг энг заиф бўғини бу ҳужум чизиғи. Фернандо Торрес ва Давид Виля даври аллақачон ўтиб кетган, аммо ҳозирги асосий ҳужумчилар Ферран Торрес ва Алваро Мората маҳоратли бўлишса-да, аммо жуда ажойиб ҳужумчилар ҳам эмас. Бироқ, Энрикенинг жамоасида деярли ҳамма гол уриши мумкин. Испания, албатта, гуруҳдан чиқади, фақат битта савол очиқ қолмоқда: иккинчи ўриндами ёки биринчи. Бу эса унинг жаҳон чемпионатидаги кейинги йўлини белгилаб беради.

Коста-Рика

Олтита жаҳон чемпионати иштирокчисининг энг муваффақиятли иштироки 2014 йилда Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати рщй берган, ўшанда «лос тикос» Нидерландияга пенальтилар сериясида ютқазиб, чорак финалга қадар етиб келган.

Коста-Рикаликларнинг ҳозирги жамоаси яқинлашиб келаётган жаҳон чемпионатидаги энг кекса жамоалардан бири ҳисобланади. Дарвозабон Навас, ҳимоячилар Уостон ва Овьедо, ярим ҳимоячи Руис ва ҳужумчи Кемпбелл Бразилиядаги муваффақиятларини эслашга уринишади. Аммо айнан фахрийлар туфайли Коста-Рика финал босқичида плей-оффда янги зеландияликларни четлаб ўтиб, турнирнинг финал қисмига йўл олди — ягона гол 30 ёшли Жоэл Кемпбелл томонидан киритилди.

Фото: FIFA

Бундай вазиятларда жамоа устози колумбиялик Луис Фернандо Суарес ягона мумкин бўлган «қуролга» — жамоанинг ҳамжиҳатлиги ва ҳар доим мусобақа давомида ўйинчиларни алмаштириб туриш имкониятига таянади. Майдонда асосий ролни харизматик етакчи ва дарвозабон Кейлор Навас ўйнашда давом этмоқда. Уни термада «Пантера» чақиришади. У энди олдингидек кучли ва чаққон бўлмаслиги мумкин, аммо жамоадошлари Навасга ўз санъатини кўрсатиш учун кўплаб имкониятларни тақдим этишини олдиндан таҳмин қилиш мумкин.

Шундай бўлсада, Коста-Рика ушбу гуруҳдаги сўнгги ўрин учун биринчи номзод бўлиб кўринади. Афтидан, «лос тикос»нинг кучи битта ўйин учун етарли бўлиши мумкин, аммо учала ўйин учун дош бера олиши — бу энг ҳақиқий мухлисларнинг орзуси. Тезкор японларга қарши асосий гуруҳ ўйинидаги «олишув» Ўзбекистонга қарши ўтказилган спарринг ўйиндаги камбекдагидек бўлиши мумкин, ўшанда коста-рикаликлар қўшиб берилган вақтда ғалабани илиб кетишган.

Япония

«Мовий самурайлар» Қатардаги мусобақада еттинчи бор жаҳон чемпионатида иштирок этишади. Японлар уч марта плей-оффга чиқишган: 2002, 2010 ва 2018 йилларда, лекин 1/8 финалдан нарига ўта олишмаган. Бироқ, Қатарда бу жамоанинг ўйинларини кузатиш зерикарли бўлмаслиги аниқ.

Японлар ҳақида гапирганда «тезлик» ва «техника» сўзлари кўп такрорланади. Агар Россияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Япония терма жамоаси бу фазилатларни бироз беҳуда ва бемаънилик билан намойиш этган бўлса, янги мураббий Хажиме Мориясу қўл остида сўнгги тўрт йил ичида кучни қаерга ва нима учун сарфлаш кераклигини тушунишди.

Сўнгги йилларда Япония ўзининг энг яхши ўғлонларини Европа тажрибаси учун экспедицияларга фаол тарзда йўналтирмоқда. Агар илгари улар уни асосан скамейкаларда йиғишган бўлса, энди уларни борган сайин кўпроқ асосий таркибда кўрмоқдамиз. Ярим ҳимоячи Даичи Камада бир неча йиллардан бери Германиянинг «Айнтрахт» клубида муваффақиятли ўйнаб келмоқда. Собиқ вундеркинд Такефуса Кубо Испания Ла Лигасини пухта ўзлаштирган, техникаси ва ўйинни кўриш қобилияти учун маҳаллий жамоатчилик томонидан «япон Мессиси» деб аталган. Ҳимоячи Ко Итакура, уни сотиб олган «Манчестер Сити»даги юқори рақобат шароитида Германия Бундеслигаси клубларида ижара асосида муваффақиятли тўп сурмоқда.

Фото: Kyodo

Ҳозирги Япония терма жамоаси, тажрибали Нагатомо ва Ёшидани ҳисобга олмаганда, ҳали ёш, бироқ жаҳон чемпионатида тажриба кўпинча ҳал қилувчи роль ўйнайди. Россияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Бельгия билан ўйинда иккита гол уриб, ҳисобда олдинда бораётган японлар ўйинни «қуритмади», бунинг оқибатида сўнгги 20 дақиқада уч марта гол ўтказиб юборди. Эҳтимол, «самурайлар» тўрт йил аввалги хатосини Қатарда гуруҳ босиқичида такрорлашлари мумкин.

«F» гуруҳи билан танишув — 12 ноябрь, шанба куни «Газета.uz»да.