9 ноябрдан бошлаб автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари фаолияти вақтинчалик чекланади. Бу ҳақда «Ўзтрансгаз» матбуот хизсати хабар берди.
Маълум қилинишича, сўнги кунларда об-ҳавонинг совуқлашуви шароитида аҳоли, истеъмолчилар ҳамда ижтимоий соҳа объектлари, шунингдек, стратегик аҳамиятга молик корхоналарни табиий газ истеъмоли ортган.
Шу муносабат билан 9 ноябрдан барча автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари (АГТКШ) Энергетика вазирлиги ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан тасдиқланган жадвалга асосан махсус иш тартибига ўтказилади.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Амалиётга жорий этилаётган чоралар вақтинчалик бўлиб, муносиб шарт-шароит пайдо бўлиши билан барча АГТКШ одатдаги иш тартибига қайтади, дейилади хабарда.