7 ноябрь куни УЕФАнинг Ньондаги штаб-квартирасида Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръа ташлаш натижасига кўра нимчорак финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олди:
- Лейпциг (Германия) — Манчестер Сити (Англия)
- Брюгге (Бельгия) — Бенфика (Португалия)
- Ливерпуль (Англия) — Реал Мадрид (Испания)
- Милан (Италия) — Тоттенхэм (Англия)
- Айнтрахт (Германия) — Наполи (Италия)
- Боруссия Дортмунд (Германия) — Челси (Англия)
- Интер (Италия) — Порту (Португалия)
- Пари Сен-Жермен (Франция) — Бавария (Германия)
Эслатиб ўтамиз, 1/8 финалнинг дастлабки ўйинлари 14−15 ва 21−22 февраль кунлари ўтади. Жавоб учрашувлари 7−8 ва 14−15 март кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Эслатиб ўтиш лозим, ўтган мавсумдан бошлаб меҳмонда урилган голлар қоидаси бекор қилинган. Иккала ўйин натижасига кўра ҳисоб дуранг бўлса, жамоалар қўшимча вақтда ўйнашади.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
2022/2023 мавсумининг финал ўйини 10 июнь куни Истанбул шаҳридаги Отатурк номидаги Олимпия стадионида бўлиб ўтади.