Тошкент шаҳар Кенгаши 2022 йил бириинчи ярим йилликда пойтахтнинг давлат бюджети 13,8 трлн сўмни ташкил этиб, белгиланган 12,4 трлн сўм прогноз 111 фоизга ортиғи билан бажарилган. Бу ҳақда e-qaror.gov.uz сайтидаги очиқ маълумотларда келтирилади.

Тақдим этилган статистикага кўра, маҳаллий бюджетлар даромадлари 3,2 трлн сўмни ташкил этиб, Тошкент шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетлари белгиланган 2,8 трлн сўм прогноз 116 фоизга бажарилган, маҳаллий бюджетда прогноздан ташқари 412,5 млрд сўм қўшимча маблағ қолган.

Шунингдек, республика бюджетига солиқ тушумлари бўйича белгиланган прогноздан ортиқча туширилган 907 млрд сўм маблағ Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига ўтказиб берилгани маълум бўлди.

Президентнинг 31 августдаги [ПФ-213-сонли] фармонига асосан ер участкаларига бўлган ҳукукларни сотишдан тушган 35,6 млрд сўм маблағ Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетининг даромадлар режасини ошириб бажарилган қисмига ўтказилди. Бунинг натижасида 154 млрд сўмдан ошиқроқ пул тушумлари пойтахт бюджетида шаклланди.

Туманлар кесимида энг юқори фойда Олмазор (95,6 млрд сўм), Юнусобод (93,7 млрд сўм) ва Яшнободда (86,2 млрд сўм) қайд этилди.

Энг қуйи кўрсаткичлар эса Бектемир (29,3 млрд сўм) ва Янгихаёт туманларида (33,98 млрд сўм) экани маълум бўлди.

Тошкент шаҳар ва туманлари маҳаллий бюджетининг даромадлари ва харажатлари ижроси бўйича 2022 йил 1-ярим йиллик умумий ҳисоботи

Бюджет тушумларининг асосий қисми юридик шахслар мол-мулкидан келадиган солиқлар ташқил этади.

Даромадлар номи

Аниқланган режа

Ижро

Фарқи

(+, -)

%

1

Фойда солиғи

98 571

115 975

17 405

117.7

2

Ягона солиқ тўлови, кич.кор.ва микроф.

400 866

418 138

17 272

104.3

3

Жисмоний шахслар даромад солиғи

182 372

272 355

89 983

149.3

4

Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи

48 573

46 897

-1 676

96.6

5

Бензин ва дизел ёқилғиси учун солиқ

240 758

248 608

7 850

103.3

6

Алока хизматлари курсатиш учун акциз солигидан махаллий бюджетларга утказиладиган маблаглаг

33 668

33 668

0

100.0

7

Алкоголь махсулотлари шу жумладан пиво учун акциз солигидан махаллий бюджетларга утказиладиган махсулотлар

55 691

55 691

0

100.0

8

Тамаки махсулотлари учун акциз солигидан махаллий бюджетга утказиладиган маблаглар

71 430

71 430

0

100.0

9

Юридик Мол-мулк солиғи

433 787

569 264

135 477

131.2

10

Жис.шахслар мол-мулк солиғи

79 443

81 283

1 840

102.3

11

Юридик шахслар ер солиғи

339 146

360 402

21 256

106.3

12

Жисмоний шахслар ер солиғи

60 999

63 478

2 479

104.1

13

Сув солиғи

43 730

48 409

4 679

110.7

14

Давлат божи

244 352

268 685

24 333

110.0

15

Жарималар

144 608

179 774

35 166

124.3

16

Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар

205 459

166 096

-39 363

80.8

17

Бошқа тушумлар

119 384

215 167

95 783

180.2


Даромадлар жами

2 802 837

3 215 322

412 485

114.7

Шу билан бирга, бюджетга ортиқча тўланган солиқлар миқдори ўтган йилга (76 млрд сўм) нисбатан 37 млрд сўмга ёки 51 фоизга қисқарган бўлсада, (39 млрд сўм) юқорилигича қолди.

Бюджет тушумларининг асосий қисми юридик шахслар мол-мулкидан келадиган солиқлар 569,3 млрд сўмни ташқил этиб, прогноз қилинганидан 31,2%га ёки 135,4 млрд сўмга кўп.

Шунингдек, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳам 272,4 млрд сўмни қайд этиб, белгиланган режадан 49,3%га ёки 89,98 млрд сўмга кўпроқ.

Олти ой давомида 179,7 млрд сўмлик жарималар тўпланган (+24,3%), давлат божлари миқдори эса — на 268,6 млрд сўмни (+10%) ташкил этди.

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг даромад солиғи (46,9 млрд.сўм) ва маҳаллий солиқлар ва йиғимлар (166,1 млрд.сўм) бўйича кўрсаткичлар кутилганидан паст бўлди.