«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда турли хил мазали қовоқли таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Қовоқли гулсимон сомсалар


Кичкина қовоқ шаклида тайёр хамирдан қовоқли сомсалар.

Газ печида пиширилган қовоқ


Жуда серсув ва мазали, ичига қийма ва сабзавотлар солиб пишириладиган ажойиб қовоқли таом.

Қовоқли манти


Қовоқларнинг айни мавсумида улардан тайёрланган, юмшоқина, оғизда эриб кетувчи мантиларни тайёрлашни таклиф қиламиз.

Қовоқ билан пиширилган товуқ


Қовоқ билан иложи бўлса, товуқнинг сони ёки болдирларини пиширган яхши. Шунигдек, таъбга қараб картошкалардан ҳам солиб, рецептни бойитиш мумкин.

Қовоқда пиширилган жаркоп


Жаркоп пишиш жараёнида қовоқ таъми ва ифорига тўйинади ва янада мазалироқ бўлади!

Ошқовоқдан шўрва


Тайёрланиши осонлигига қарамай, шўрва жуда фойдали ошқовоқ ва зираворлар таъмига бой.

Пиширилган қовоқли салат


Таркибида кўп миқдорда кўкат ва қовоқ борлиги учун салат таъми ва ташқи кўриниши жуда ёрқин кўринади.

Қовоқли татарча бурма


Бурма — қирим татарларининг анъанавий таоми бўлиб, у хамирга ўралиб, печда пиширилади.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15.