Президент томонидан «Стандартлаштириш тўғрисида»ги янги қонун [ЎРҚ-800] имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Қонунга кўра, Ўзбекистоннинг миллий стандартлаштириш тизимини қуйидагилар ташкил этади:

  • ️Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги;
  • ️Стандартлаштириш бўйича миллий орган;
  • ️давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
  • ️стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар.

Тизимнинг асосий вазифаларидан бири фуқароларнинг ҳаётини, соғлиғини ва мол-мулкини ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишдан иборат.

Стандартлаштириш режаси қуйидаги муддатли истиқбол учун қабул қилиниши мумкин:

  • ️қисқа (1 йилгача);
  • ️ўрта (1 йилдан 5 йилгача);
  • узоқ (5 йилдан 10 йилгача).

Стандартларнинг ягона ахборот базаси бу бўйича миллий орган томонидан шакллантирилади ва юритилади.

Стандартларнинг тоифалари жумласига қуйидагилар киради:

  • миллий стандартлар;
  • халқаро (минтақавий) стандартлар;
  • хорижий мамлакатларнинг стандартлари.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 12 ой ўтгач кучга киради.