5 ноябрь куни Тошкент вақти билан 05:08 да Қозоғистонда зилзила содир бўлди, дея хабар қилди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.

Зилзила эпицентри Тошкентдан 41 км шимолий-ғарбда жойлашган бўлиб, чуқурлик 15 км, магнитуда 4,5 ни ташкил этди.

Ўзбекистон ҳудудиа сезилиш кучи:

Тошкент шаҳрида 4 балл, 41 км;

Тошкент вилоятида 3 балл, 68 км;

Сирдарё вилоятида 2−3 балл, 120 км.