Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) республикадаги сиҳатгоҳларда ётиб даволаниш учун онлайн навбатга туриш хизмати ишга тушди.

Ушбу имкониятдан️ уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинлари (бева эрлари), республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар,️ Чернобил АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирганлар фойдаланишлари мумкин.

Шунингдек, Чернобил ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар, ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар, I ва II-гуруҳ ногиронлиги бўлганлар, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар,️ ёшга доир пенсия олувчилар ҳам фойдаланишлари мумкин.

Хизматдан фойдаланиш учун ариза берувчи керакли сиҳатгоҳни белгилайди ва сўров юборади.

Ушбу хизмат орқали сиҳатгоҳларда мавжуд навбатларни олдиндан кўриш имконияти ҳам мавжуд. Навбатга туриш ёки белгиланган тоифага мос бўлмаган ариза берувчиларга рад этилганлик хабарномаси автоматик тарзда етказилади.

Шунингдек, ариза берувчи ўз навбатини онлайн кузатиб бора олади. Мазкур хизмат орқали аввал қоғоз шаклида топширилган аризалар навбатини ҳам кузатиш имконияти мавжуд.