Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, ташкилот ва ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар А.А., Б.Т. ва Р.С. ўзаро тил бириктириб, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган 1 316 дона «Регапен» номли дори воситаларини фуқаро Ў.га 32,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланди.

Шунингдек, Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда Каттақўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.С. бошқа бир фуқаро Э.га жами 56 дона «Регапен» номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 1,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251−1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.