12−13-октябрь кунлари Тошкентда чакана савдо ташкилотлари, FMCG маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва фармацевтика ритейли учун «Замонавий чакана савдо: янги тенденциялар, инновациялар ва технологиялар» халқаро анжумани бўлиб ўтади.

Икки кун ичида Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистонлик 10 нафар экспертлар конференция иштирокчилари билан ўз тажриба ва билимларини ўртоқлашади.

Тадбир дастури

Тадбирнинг биринчи кунида анжуман бўлиб ўтади. Ушбу анжуманда қуйидаги мавзулар муҳокама қилинади:

  • чакана савдо форматлари: тенденциялар, муваффақият кейслари, ривожланиш ва такомиллаштириш;
  • электрон тижорат ва маркетплейсларни ривожланиши;
  • операцион назорат ва самарадорлик;
  • самарали логистикани ташкил этиш;
  • ҳақиқий фойда: нима муҳимроқ бозор улушими ёки ялпи даромадми.


Биринчи куннинг маърузачилари орасида АҚШ ва Россиялик экспертлар ва Ўзбекистондаги илғор чакана савдо тармоқларининг раҳбарлари:

  • Зафар Хашимов — «Корзинка» супермаркетлари тармоғи асосчиси;
  • Александр Шубин — myRetailStrategy корхонасининг бошқарувчи партнери ва «Чакана савдо компанияларининг бизнес-моделлари» китоби муаллифи;
  • Герман Саймон — нарх сиёсати бўйича 27 тилга таржима қилинган 40 китоб муаллифи;
  • Азамат Шайсмоилов — Makro`нинг тижорат директори.


Тадбирнинг иккинчи кунида бизнес-нонушта ва амалий семинарлар бўлиб ўтади.

Бизнес-нонуштанинг асосий мавзуси — «Россия ва Ўзбекистон ритейли ҳамкорлиги».

Бизнес-нонуштада муҳокама қилинадиган мавзулар:

  • Ўзбекистон чакана бозорининг ўзига хос хусусиятлари: истеъмолчилар, форматлар, қонунчилик;
  • экспорт салоҳияти ва тўсиқлари, таъминот ва ҳамкорлик имкониятлари;
  • Ўзбекистонда чакана савдо бозорини ривожлантириш бўйича тажриба алмашиш ва муҳокама қилиш.


Амалий семинарларда иштирокчилар экспертлардан қўйидаги йўналишлар бўйича амалий воситалар ва инсайтлар олиб, ўз бизнесиларини янгидан кашф этиш имконига эга бўладилар:

  • ақлли нарх сиёсати;
  • промо (рағбатлантиришни) оптималлаштириш;
  • чакана савдо 4.0. Чакана савдонинг янги бизнес-моделлари ;
  • самарали тижорат таклифи, чакана савдо тармоклари билан ишлаш сирлари.

Ташкилотчилар — myRetailStrategy ва Marketbridge.

Тадбир ҳамкорлари: Team University, 4 Retail Business School, Antal, Retail.ru, SmartPricing, Retail Club Uzbekistan, MD Audit, Infovision, NLT-trade, Retail-Loylity, The Choyxona.

Батафсил маълумот Retail Days сайтида олишингиз мумкин.

Реклама.