Марказий банк 23 сентябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

1 АҚШ доллари 30,32 сўмга қимматлаб, 11 010,33 сўм этиб белгиланди;

1 евро 52,47 сўмга арзонлади ва 10 851,78 сўмга тенг бўлди;

1 рубль 2,47 сўмга кўтарилиб, 183,58 сўмга тенг бўлди.

Маълумот учун, аввалроқ долларнинг расмий курси (22 сентябрь учун) 29,55 сўмга қимматлаб, 10 980,01 сўм этиб белгиланган эди.