20 сентябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон етакчиси Эмомали Раҳмон ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, дея хабар берди Тожикистон раҳбари матбуот хизмати.

Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари Самарқандда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити якунларини муҳокама қилди. Эмомали Раҳмон давлат раҳбарларининг учрашуви якунларини юқори баҳолади, унда кенг кўламли қарорлар ва ҳужжатлар тўплами қабул қилинини қайд этди.

Тожикистон президенти Ўзбекистон раҳбарига тожик-қирғиз чегарасидаги вазиятнинг бориши ҳақида ҳам маълумот берди. Томонлар Тожикистон-Ўзбекистон муносабатларининг айрим долзарб масалаларини ҳам муҳокама қилди.