Invento The Uzbek International School`нинг директори, ўқитувчилари ва координаторлари мактабда таълим жараёнини ким ва қандай олиб бориши, халқаро бакалавриат дастури бўйича дарслар қандай ўтиши ва натижада болалар қандай билимларга эга бўлишлари ҳақида гапириб беришди.

Видеода ўзбек тилида субтитрлар мавжуд. Видеоплеерда субтитрларни ёқиш керак бўлади.

Invento`да педагогик таркиб қандай шакллантирилган?

Жамоа ҳам маҳаллий, ҳам халқаро ўқитувчилардан иборат: мактабда бутун дунёдан келган мутахассислар фаолият юритади. Invento UIS`нинг узоқ муддатли истиқболдаги мақсади Ўзбекистонда маҳаллий педагогик таркибга эга биринчи халқаро мактабни яратишдир.

Бугунги кунда мактабда бир нечта тилларда гапирадиган, дарс вақтида маҳаллий ва хорижий педагогларга ёрдам берадиган ёрдамчи ўқитувчи бор. Бир неча йилда улар халқаро бакалавриат (IB) дастурининг тўлиқ ўқитувчиларига айланишлари мумкин.

Ўқитувчиларнинг малакаси қай тарзда оширилади?

«Малака ошириш жараёни биз учун жуда муҳим. Келгусида биз маҳаллий ва хорижий ўқитувчилар таркибини кенгайтиришни давом эттирамиз. Касбий ривожланиш бизнинг кундалик фаолиятимизнинг ажралмас қисмидир. Биз душанба кунлари сессиялар ўтказамиз, улар давомида бир-биримиздан кўп нарсалар ўрганамиз», — дея ўртоқлашди Invento халқаро мактабининг академик директори Каролин Фожиэль.


Ҳар бир ўқитувчида ҳамкасбларини ўқитиш орқали ўз тажрибасини улашиш имконияти бор. Invento — бу халқаро бакалавриат дастури бўйича билим олишни таклиф қилувчи мактаб. Шунинг учун барча ўқитувчилар IB-сертификатига эга ва керакли тренинглардан ўтадилар. Бу ўз навбатида, кундалик таълим жараёнига ижобий таъсир кўрсатади.

Invento`да болаларга қандай фанлар ўқитилади?

Барча дарслар интеграциялашган ва ўзаро боғлиқдир. Эрталаб болалар маҳаллий ўқитувчилар билан машғулотлар ўтказадилар: математика, инглиз тили, жамиятшунослик, табиий фанлар, мусиқа, санъат, сузиш ва жисмоний тарбия, она тили.

«Ўқувчилар турли нуқтаи назардан билим олиш учун кўплаб имкониятларга эга. Масалан, бизда Ер сайёрасини ўрганиш ҳақида мавзу мавжуд. Энг кичик ёшдаги болалар ҳайвонларни ўрганадилар, уларни ўлчаш ва бир-бирига солиштириш орқали математика асослари билан танишадилар. Шунингдек, улар ҳайвонлар ҳақида ўқиш ва ушбу мавзуни муҳокама қилиш йўли билан инглиз тили кўникмаларини ривожлантирадилар. Ўқувчилар ҳайвонларни мусиқа, санъат, жисмоний тарбия ва бошқа фанларда ўрганишни давом эттирадилар. Бу фанлар доирасидан чиққан ҳолда билим олишга ёрдам беради», — дея таъкидлаб ўтди кичик ёшда ривожлантириш дастури раҳбари Исис Пэйшер.


Ўрта мактаб ўқувчилари учун халқаро бакалавр дастури 8 та фанни ўз ичига олади, аммо Invento`да улар сони аслида 10 та. Бу барча ўқувчилар учун таълим олиш тилидан қатъи назар (ўзбек, рус, инглиз) билим олишга тенг имкониятлар яратиш билан боғлиқ.

Агар бола рус тилини яхши билса, у асарлар ўқиб, тилни чуқур ўрганиб ва таҳлил қилиб рус тилини ўрганиши мумкин. Агар бола тилни яхши билмаса, у асосий билимларни эгаллаш учун Language acquisition тилни ўрганиш курсига бориши мумкин. Бундай таълим даражалари мактабда ҳар бир тил бўйича тақдим этилади: рус, ўзбек ва инглиз тиллари.

«Ўқувчиларда, шунингдек, қатор стандарт дарслар бор. Масалан, бизда математика бор ва у нафақат алгебра, балки бутун фанни қамраб олади. Ўз ичига кимё, физика ва биология фанларини оладиган табиий фанлар ҳам мавжуд. Ўқувчилар тарихни, жамиятга дахлдорликни, буюк кашфиётлар ва географияни ўрганадилар. Тарих ва география алоҳида эмас, балки уйғунликда ўқитилади», — дейди IB MYP координатори ва инглиз тили ва адабиёти ўқитувчиси Ребекка Пейнтер.


Бундан ташқари, Invento`да «Дизайн» курси мавжуд. Унда ўқувчилар яратувчилар сифатида иштирок этади. Бу ерда улар кодлашни ўрганадилар, 3D принтердан фойдаланишлари, муаммони топиш ва уни ҳал этиш учун машина захира қисмларининг физик моделини яратишлари мумкин.

Шунингдек, Invento`да таълим олувчилар «Жисмоний саломатлик ва тарбия» фанини ўрганмоқдалар. Унда ўқувчилар ҳар хил машқларни бажарибгина қолмай, жисман ва ақлан соғлом бўлиш кўникмаларини эгаллайдилар. MYP дастури доирасида ўқувчилар қайси таом фойдали, қанча ухлаш кераклиги, соғлом бўлиш учун қандай машқларни бажариш лозимлигини билиб олишади.

Ота-оналар болаларнинг ривожланишини қандай қўллаб-қувватлашлари керак ва бу учун нима қилиш зарур

Таълим жараёнига болаларни қамраш — боланинг ривожланиши учун бирламчи вазифадир. Зеро болаларнинг биринчи устозлари айнан улар. Шунинг учун ота-оналар фарзандларининг ички ҳиссиётларини қўллаб-қувватлашлари, таълим жараёни билан қизиқиб боришлари, ота-оналар мажлисларида қатнашишлари муҳим.

«Invento`да биз ота-оналарга фарзандларининг мактаб ҳаётига бефарқ эмасликларини қўрсатишлари учун турли имкониятларни тақдим қиламиз. Ҳар ҳафта биз ота-оналарга улар уйда болалари билан ўйин шаклида қандай ўзаро муносабатда бўлишлари мумкинлиги ҳақидаги ғоялар ва таклифларни юборамиз: вақтни сифатли ўтказиш, ўйнаш, китоб ўқиш», — дея ўртоқлашди Исис Пэйшер.

«Энг муҳими — ота-оналар фарзандлари билан ҳамсуҳбат бўлишлари керак. Болалар билан кечки тановул вақтида мулоқот қилиш лозим. Бунда нафақат мактаб ҳаёти, балки бутун дунёда юз бераётган ҳодисалар ҳақида ҳам гаплашиш муҳим. Болалар билан уларнинг қизиқишлари ҳақида суҳбатлашинг. Бу уларга тилни тезроқ ўзлаштириш, сўз бойлигини ошириш, сўзлашув нутқини яхшилашга кўмаклашади. Оилада сўзлашиш осон бўлган тилда суҳбатлашинг», — деди Ребекка Пейнтер.

Ўрта синфдаги болаларнинг ота-оналари учун ҳам биргаликда китоб ўқишга вақт ажратиш жуда муҳим. Мутоала оилада энг одатий ҳоллардан бирига айланиши керак, токи болаларда босма ва электрон материалларни ўқишга иштиёқ доим баланд бўлсин. Бу болаларда савол туғилганида жавоб топиш кўникмасини шакллантиришга ёрдам беради. Жавоб топиш истаги жавобларни мустақил топишга ундайди.


IB дастури нима

Халқаро бакалавриат дастури 3 ёшдан 19 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган. У пухта ўйланган бўлиб, фанларни алоҳида ҳам, ўзаро боғлиқликда ҳам ўрганишга имкон беради (фанлараро ёндашув).

Халқаро бакалавриатнинг кичик ёш ва бошланғич мактаб дастури 3 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган. Таълим олувчилар махсус мисоллар орқали билим олиш масъулиятини ҳис қилишни ҳамда мактаб дастури билан чекланмайдиган қизиқувчанликни оширишни ўрганадилар. Ўқувчилар ўзларини мустақил синовдан ўтказади, танқидий фикрлайди ва таълим олиш орқали турли имкониятларни тадқиқ қилади.

У анъанавий таълим тизимидан нимаси билан фарқланади

Анъанавий таълимда ўқувчилар одатда ўқитувчилар нимани ўргатса, шуни ўрганишади. Халқаро бакалавриат дастурида, аксинча, ўқувчилар ўз талаблари асосида таълим оладилар: тадқиқотлар олиб боришади, саволларга мустақил жавоб топишга ҳаракат қилишади, турли ёндашув ва кўникмалар ҳамда танқидий фикрлаш ёрдамида билим олишади.

IB тизими бўйича таълим олишнинг мақсади

Дастурнинг мақсади дунё фуқаролари бўлишни хоҳлайдиган ғамхўр, билимли, танқидий фикрлайдиган халқаро миқёсда тафаккур қила оладиган ўқувчиларни тарбиялашдир.

Invento The Uzbek International School’да таълим IB PYP ва IB MYP замонавий ва илғор дастурлари асосида олиб борилади. Invento UIS иккита кампусда қуйидаги манзиллар бўйича жойлашган:

Tashkent City Campus — 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларни қабул қилади.
Манзил: Фурқат кўчаси, 4А.
Мўлжал: Tashkent City.

Ashgabat Campus — 6 ёшдан бўлган болаларни 1 синфга қабул қилади.
Манзил: Махтумқули кўчаси 2.
Мўлжал: Ашхобод парки.

Ахборот маркази: (+998) 71−210−99−99.

Сайт: invento.uz
Facebook: fb.com/inventoschool
Instagram: @invento.uz
Telegram: t.me/inventouis

Реклама.