24 сентябрь куни соат 3:00 дан бошлаб Food City очилишнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтади. Ушбу босқичда тонги улгуржи бозор очилиб, савдо соат 03:00 дан бошлаб амалга оширилади.

Мажмуанинг очилишининг биринчи босқичида чакана савдо йўлга қўйилган. Иккинчи босқичда эса улгуржи савдо йўлга қўйилмоқда. Улгуржи бозорда сиз оилавий байрам учун озиқ-овқатлар, ресторан ёки банкет учун мевалар, қишга тузлаш учун сабзавотлар харид қилшингиз мумкин. Улгуржи бозорда биринчи қўлдан қулай нархларда озиқ-овқатлар харид қилиш мумкин.


Food City мажмуаси маъмурияти 24 сентябрь куни улгуржи бозорда нархлар янада арзон бўлиши учун тегишли чора-тадбирларни амалга оширди. Food City мажмуаси ҳаридорларга қулайлик яратиш мақсадида маҳсулот нархи ўртасидаги фарқни ўз ҳисобидан қоплайди.


Улгуржи савдони амалга ошириш учун келган ҳаридорларга Food City мажмуаси қуйидаги қулайликларни таклиф этади:

  • кросс-докинг хизмати — бу омбор хизматидан фойдаланмасдан туриб маҳсулотни ишлаб чиқарувчидан тўғридан-тўғри сотиб олиш;
  • туну-кун фаолият кўрсатувчи 400 та юк ва 3000 та енгил автомобилга мўлжалланган катта автотураргоҳ;
  • маҳсулотларни тўғридан-тўғри қуруқ, музлатгич ёки совутгич омборлардан юклаб олиш имконияти;
  • узоқ вилоятлардан келган ҳайдовчи ва савдогарлар учун Food City мажмуасида жойлашган 24/7 фаолият кўрсатувчи, барча қулайликларга эга меҳмонхона хизматидан фойдаланиш.


Food City`ни ташкил этиш жараёни 2018 йилда бошланган. Ҳозирда Вазирлар маҳкамасининг тегишли қарори асосида, эски «Қўйлиқ» деҳқон бозорини Food City мажмуасига босқичма-босқич кўчириш жараёни кетмоқда. Келгусида мажмуани янада кенгайтириш, маҳсулотларни қайта ишлаш тизимини йўлга қўйиш мақсад қилинган.

Телефон: (+998) 55−500−00−04.

Telegram: t.me/foodcityuz

Реклама ҳуқуқлари асосида.