14 сентябрь куни Наманган вилояти Мингбулоқ тумани содир бўлган ЙТҲ оқибатида 5-синф ўқувчиси вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳодиса эрталаб «Балиқчи — Мингбулоқ — Найман — Пунгон» автомобиль йўлининг Чордона маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида юз берган.

Маҳаллада яшовчи А.Н. Lacetti автомашинасида юқори тезликда келиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан югуриб ўтаётган 2011 йилда туғилган вояга етмаган ёш қизни уриб юборган.

Оқибатда қиз оғир тан жароҳатлари оқибатида туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.


«Ушбу ҳолат юзасидан 19 сентябрь куни тумандаги 1-мактабда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди», — дейилади хабарда.