6 сентябрь куни Hilton Tashkent City’да Shell компаниясининг Ўзбекистондаги асосий ҳамкорлари учун биринчи конференция бўлиб ўтди. Тадбирни бренднинг расмий дистрибютори — OilGroup компанияси ташкил қилди.


Конференцияда Ўзбекистон ва хориждан жами 45 та етакчи компаниялар иштирок этди. Иштирокчиларнинг ярмидан кўпи юқори лавозимдаги раҳбарлар эди. Айримлар номидан ишлаб чиқариш, илмий-техникавий блоклар раҳбарлари ва мутахассислари, транспорт ва саноат корхоналарининг таъминот хизматлари вакиллари иштирок этди.

Конференциядан кўзланган асосий мақсад мойлаш материалларининг етакчи истеъмолчилари билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш, мойлаш материалларига бўлган талабнинг ривожланиш тенденциялари ва унинг ўзгаришларини аниқлаш, Ўзбекистондаги ҳамкорлар ва дистрибютор ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантиришдан иборат.


Конференция уч блокга бўлинди: Shell Middle East вакиллари ва OilGroup маърузачилари тақдимотлари, тантанали кечки овқат ва Shell ривожланишига қўшган ҳиссаси ва самарали ҳамкорлик учун ҳамкорларни тақдирлаш. Тадбирнинг барча бўлимлари махсус интерактив форматда ўтказилди, бу эса тингловчиларни тадбир мавзулари бўйича муҳокамаларга жалб этиш ва иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазаларини олишга ёрдам берди.

«Ходимларимизнинг малакаси ва билим даражаси мижозларимизга халқаро даражада маслаҳат ва техник ёрдам кўрсатиш имконини беради. Биз мижозларимизга ҳамкорликнинг барча босқичларида, уларнинг эҳтиёжларини таҳлил қилишдан тортиб, сотувдан кейинги ва техник хизмат кўрсатишгача ёрдам берамиз», — деди конференцияда OilGroup директори Сергей Айрапетянц.


Тадбир доирасида ташкилотчи компания спикерлари ва Shell Middle East’нинг Дубайдаги штаб-квартираси вакиллари Shell’нинг барқарор ривожланиши, саноат ишлаб чиқариш учун мойлар, OilGroup компаниясининг фаолияти ва дунёдаги беқарор вазиятда қулай харидлар имкониятлари ҳақида гапириб беришди. Улар орасида:

  • Shell Middle East:

    • Осама Магди — Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича дистрибюторлар билан алоқалар менежери;

    • Ахмед Жаудат — Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича маркетинг менежери;

  • OilGroup:

    • Александр Тишаков — OilGroup техник бўлими бошлиғи.

    • Никита Свиридов — OilGroup савдо ва маркетинг бўлими раҳбари.


«Сизнинг соҳангиз қандай бўлишидан қатъий назар, Shell сизнинг ускуналарингиз ва жиҳозларингиз муаммосиз ишлаши учун тўлиқ маҳсулот ва хизматларга эга. Бизнинг хизматимиз ёрдамида сиз қандай қилиб тўғри мойлаш материалларидан фойдаланиш ускуна самарадорлигини ошириш, транспорт воситаси ишлаш муддатини узайтириш ва ишламай қолиш вақтини қисқартириш орқали сезиларли даражада пул тежаш имкони ҳақида билиб оласиз», — деди савдо ва маркетинг бўлими бошлиғи Никита Свиридов.

Конференцияда мойлаш материалларининг энг йирик истеъмолчилари — саноат корхоналари иштирок этди. Улар орасида НКМК, ОКМК, «ЎЗБEККЎМИР», Indorama Agro ва бошқа соҳанинг йирик иштирокчилари бор эди.


Бундан ташқари, Shell ҳамкорлик учун шериклар учун мукофотлар ва компанияларга номинацияларни топширди:

  1. НКМК — «Shell'нинг Ўзбекистондаги энг йирик истеъмолчиси».

  2. ОКМК — «Вақт синовидан ўтган барқарорлик».

  3. Indorama Agro — «Shell компаниясининг Ўзбекистон агросаноат соҳасидаги энг йирик ҳамкори».

  4. «В. Л. Галперин номидаги Тошкент қувур заводи» — «Йилнинг техник лойиҳаси».

  5. «ЎЗБЕККЎМИР» — «Shell'нинг энг содиқ мижози».

  6. «ОХАНГАРОНЦЕМЕНТ» — «Саноат етакчиси».

  7. Aksa Energy — «Йил кашфиёти».

Shell ва дистрибютор OilGroup ҳамкорларга биргаликдаги ишлари учун миннатдорчилик билдирмоқда ва маҳсулотларни ишлаб чиқаришга жорий этишнинг барча босқичларида саноат мижозларини қўллаб-қувватлаб, ҳамкорликни давом эттиришни режалаштирмоқда.

Сиз OilGroup дистрибюторидан маслаҳат олишингиз ва ҳамкорлик шартларини қуйидаги телефон орқали билиб олишингиз мумкин: (+998) 78−148−11−48.

Сайт: oilgroup.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.