Карьера қуришда муваффақиятга эришиш кўп жиҳатдан юқори сифатли олий таълимга боғлиқ. Олий таълим муассасалари ҳақида тўгри ва актуал маълимотни Ўзбекистоннинг саккизта шаҳрида бўлиб ўтадиган «Таълим ва касб-2022» халқаро кўргазмасига ташриф буюриб, олишингиз мумкин.


Кўргазма доирасида бўлиб ўтадиган тадбирлар абитуриентларга олий ўқув юртини танлашга ёрдам беради. Абитуриентлар холис маълумот олиб, аккредитациядан ўтган халқаро олийгоҳларга грант асосида ҳам, шартнома асосида ҳам қабул қилиниш имкониятлари ҳақида билиб оладилар.


Шунингдек, уларнинг аксарияти имтиҳонларни ва дастлабки синовларни жойларда топширишлари ва қаерда рўйхатдан ўтиб, 2023 йилнинг кузида ўқишни қайси олийгоҳда бошлашни танлаб олишлари мумкин бўлади.

Ҳар йили ўтказиладиган «Таълим ва касб-2022» халқаро кўргазмаси Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ таълими вазирлиги ва ҳокимликлар кўмагида Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч ва Фарғона шаҳарларида ўтказилган 13-йиллик фаолияти давомида ўзига хос лойиҳага айланди.


2022 йилда кўргазма Андижон ва Наманган шаҳарларида ҳам ташкил этилиб, абитуриентларга тўгридан тўгри олийгоҳ ходимларидан долзарб ва керакли маълумот олиш имкониятини беради. Бу Ўзбекистон мактаб ўқувчилари учун янги марраларни эгаллаш ва истиқболларни белгилаш учун ажойиб имконият.

Иштирокчилар орасида Москва давлат халқаро муносабатар институти, Тошкентдаги Пучон университети, Олмаотадаги Қозоғистон менежмент, иқтисодиёт ва прогнозлаш институти, А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети, Истанбул Айдин университети, И. M. Сеченов номидаги Биринчи Москва давлат тиббиёт университети, Назарбоев университети, Абай номидаги Қозоқ миллий педагогика университети, Тошкентдаги Вебстер университети, Белорусия давлат университети ва бошқалар бор — жами дунёнинг 40 дан ортиқ олий ўқув юртлари.


Барча абитуриентлар таълим муассасалари вакиллари билан бевосита мулоқот қилиш ҳамда таълим жараёни, формати ва бошқа масалалар ҳақида саволлар бериш имкониятига эга бўлади.

Агар олийгоҳ ҳақида бирон маълумот олишингиз керак бўлса, саволларингизни бемалол беришингиз мумкин. Зеро янги уфқларни забт этишга олдиндан тайёр бўлган яхшироқ.


Кўргазмага кириш бепул. Бунинг учун ушбу ҳавола орқали дастлабки рўйхатдан ўтиш кифоя.

Ҳамкорлар ва кўргазма ташкилотчилари Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, «Россотрудничество» ваколатхонаси, Erasmus+ миллий офиси, Федерал давлат бюджет муассаси «Главэкспертцентр», Татаристоннинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Eva Consulting консалтинг компанияси ва Таълим бўйича федерал агентлик «Рособразование».

Саволларингиз бўлса, MyFair ходимларига бевосита телефон орқали мурожаат қилишингиз мумкин: (+998) 78−140−5565, (+998) 90−139−6444, (+998) 90−972−5545, (+998) 90−972−5525.

Telegram-группа: t.me/mvo_help
Instagram: @myfair.events, @rustam_saydullaev
Cайт: myfair.events

Реклама ҳуқуқлари асосида.