БМТ Бош Ассамблеяси томонидан табиий офатлар хавфини камайтиришнинг глобал маданиятини ривожлантириш мақсадида 13 октябрь Халқаро офатлар хавфини камайтириш куни деб белгиланган.

Шу муносабат билан табиий офатлар хавфининг олдини олиш ва камайтириш бўйича аҳолининг хабардорлигини оширишга қаратилган қўшиқ ва мусиқалар танлови эълон қилинди. Бу ҳақда UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси «Газета.uz»га хабар берди.

Танлов UNICEF, UNDRR ва Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти билан ҳамкорликда ўтказилади.

Бош мавзуси «Бардошлилик ҳақида куйланг» дея номланган танловда куйлаш қобилиятига эга бўлган ҳар бир киши иштирок этиши мумкин.

Танлов шартлари қуйидагича:

  • қўшиқлар максимал икки дақиқа давом этиши;
  • mp3 форматда юборилиши; (қўшиқ матнларини MS Word форматида юборилади)
  • инглиз, рус ёки ўзбек тилларида бўлиши;
  • «Барча учун эрта огоҳлантириш ва эрта ҳаракат» сатри мавжуд бўлиши;
  • видеоклип тақдим этиш (ихтиёрий).

Болалар ва ёшларнинг мусиқа танловида иштирок этишлари юқори рағбатлантирилади.

Барча материаллар электрон шаклда 2022 йил 30 сентябргача mismoilov@unicef.org манзилига юборилиши керак. Тақдим этилган материал асл ижод бўлиши керак — муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган материаллардан фойдаланиш мумкин эмас.

Иштирокчи ўз ишини тақдим этиш орқали тақдим этилган материал учинчи шахс ҳуқуқларини ёки муаллифлик ҳуқуқини бузмаслигини тасдиқлайди ва кафолатлайди. Ташкилотчи томонлар тақдим этиш натижасида юзага келган интеллектуал мулк бузилиши учун жавобгар эмас.

Танлов 2022 йил 30 сентябрь куни соат 23:59 да тугатилади, саралаш материаллари танлов мавзусига мувофиқлиги, хабарнинг равшанлиги, таркиби ва умумий тақдимоти орқали баҳоланади. Ташкилотчилар аризаларни баҳолаш учун ҳакамлар ҳайъатини тайинлайди.

Танланган ариза 2022 йил 10 октябрда эълон қилинади ва ғолиб электрон почта орқали хабардор қилинади.

Иштирокчилар ўз ишларини ташкилотчиларга тақдим этиш орқали ташкилотчиларга тақдим этилган асар ва оммавий ахборот воситаларидан ҳар қандай усулда, шу жумладан чекланмаган ҳолда нашр қилиш, мослаштириш, тарқатиш, нусхалаш, намойиш қилиш ёки таржима қилиш ҳуқуқидан, босма ёки электрон оммавий ахборот воситаларида, ҳатто улар ғолиб бўлмаса ҳам бепул фойдаланиш ҳуқуқини беришга рози бўладилар.

Мукофот

Ғолибнинг қўшиғи UNICEF, UNDRR веб-сайтлари ва ижтимоий медиа каналларида эълон қилинади. Бундан ташқари, сараланган номзодлар Тошкент шаҳрида Халқаро офатлар хавфини камайтириш кунига бағишланган тадбирларга таклиф қилинади (вақт ва жой ғолибларга эълон қилинади) ҳамда ғолибларга ташаккурномалар топширилади.