Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 28,1 млрд долларга тенг бўлганлиги ҳақида хабар берди. Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,3 млрд долларга ошган.

Январь-июль ойларида ташқи савдо асосий кўрсаткичлари қуйидагича:

Экспорт — 11,3 млрд, шу жумладан:

  • маҳсулотлар — 9,3 млрд
  • хизматлар — 2 млрд

Импорт — 16,8 млрд, шу жумладан:

  • маҳсулотлар — 15,4 млрд
  • хизматлар — 1,4 млрдни ташкил этди.

Маълумот учун, январь-июнь ойларида ташқи савдо айланмаси қарийб 24,5 млрд долларни ташкил этиб, 2021- йилга нисбатан 5,9 млрд долларга ёки 32,4% га ошган эди.