Ўзбекистонда «Ориёнбанк» (Тожикистон) ваколатхонаси аккредитация қилинди, дея хабар берди Марказий банк.

Шу кунда қадар банк «Турон банк», ва «Ўзсаноатқурилишбанк» билан ўзаро ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Ўзбекистонда ташкил этиладиган ваколатхонанинг иш фаолияти 2025 йилгача давом этади. Ваколатхонанинг Ўзбекистондаги раҳбари Давлатзод Умед этиб тайинланган.

Маълумот учун, «Ориёнбанк» Тожикистонда ташкил этилган дастлабки йирик банклардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда 30 дан ортиқ филиаллари мавжуд бўлиб, 10 дан ортик молиявий хизматларни тақдим этади. Банк активлари 270 млн доллардан ошиқроқ. «Ориёнбанк»нинг бугунги кундаги раиси Хасан Асадуллазода ҳисобланади.